Найти тему
LifeHaq.uz

Соч турини аниқлаш ва унинг гўзаллигини асраш (Сартарошлар бундан хабардор эмаслар)

Оглавление

Агар сочларинг текис бўлса, уларни жингалак қилишни истайсан ёки аксинча, жингалак сочларни текислагинг келади – бу ҳолат ҳар бир қизга таниш бўлса керак. Тажрибалар, албатта, яхши. Бироқ, сочларингиз табиий турига қараб парвариш қилинса, уларнинг гўзаллиги янада ёрқин тус олади ва қулоқсиз сочлар муаммоси йўқолади.

Машҳур стилист Андре Уокер томонидан ўйлаб топилган сочларнинг тоифаларга бўлиниши мавжуд. Хусусан, трихологлар ва тажрибали сартарошлар унинг ёндашувига асосланадилар. Сочларингиз турини билиб олиш учун бошингизни ювинг, хўл сочларни эҳтиёткорлик билан таранг ва фен ёки тартибга келтириш воситаларисиз қуритинг.

-2

© cuppuccino / Depositphotos

Қандай соч турлари мавжуд

Текис (1): тўлқин ҳосил қилмайди, тўлқинсимон тартибга келтирилганида тез ўз шаклига қайтади.

  • — ингичка ва юмшоқ ҳажмсиз сочлар, енгиллиги туфайли кучли хурпаяди ва тез ифлосланади.
  • — ўртача қалинликдаги сочлар, илдизлар ўртача ҳажмни ушлаб туради.
  • — қалин ва қаттиқ сочлар, ҳажмни яхши ушлайди.
-3

Тўлқинсимон (2): турли кўринишга эга “S”-симон тўлқинни ҳосил қилади.

  • 2A — деярли сезиларсиз S-тўлқинни ҳосил қиладиган ўртача қалинликдаги сочлар, кўпинча бошга яқин жойлашган бўлади ва ҳажм етишмаслиги мумкин. Сочлар тартибга келтирилмаганда текис ва тўлқинланувчи сочлар ўртасидаги кўринишга эга бўлади. Фақат учлари бир оз жингалак шакл олиши мумкин.
  • 2B — нисбатан оғир сочлар, S-симон шаклдаги зулфлар кўриниб туради, бевосита бошнинг ўртасидан бошланиши мумкин. Кўпинча бош марказида кўпроқ хурпаяди ва зулф бурилиш аниқлигини йўқотиши мумкин.
  • 2C — тўлқинсимон ва жингалак сочларнинг бирикмаси. Бошқа тўлқинсимон турларга нисбатан текислаш қийинроқ ва нам ҳавода яна бир зумда жингалак бўлиб қолади.
-4

Жингалак (3): ёрқин акс этган зулфлардан иборат анча қалин сочлар. Жингалак зулфнинг текисланган ва табиий ҳолати ўртасидаги фарқ – 12-20 см.

  • 3A — S-симон шаклдаги йирик, аниқ акс этган зулфлар. Сочлар хурпайишга мойил, аммо текисланиб тартибга келтирилса, шаклини яхши ушлайди ва ялтирайди.
  • 3B — ҳалқаси ўртача зулфлар, нисбатан қалин ва қаттиқ, текислаш қийин, табиий шаклини яхши сақлайди, хурпайишга камроқ мойил.
  • 3C — энг майда жингалаклар. Сочларнинг ўзи ингичка, аммо қаттиқроқ ва қалинроқ бўлгани учун ҳажлироқ бўлиб кўринади.
-5

© Jean_Nelson / Depositphotos © Ivanov Sergey / East News © Derrick Salters / WENN.com/agefotostock/East News

Ўта жингалак (4): бундай соч тури кўпинча афроамерикалик келиб чиқишга эга одамларда учрайди. Майда жингалакларни тартибга келтириш жуда қийин, ўта ҳажмли ва қалин бўлиб кўринади, аммо аслида анча ингичка ва синувчан бўлади. Узун сочларда текисланган ва табиий шаклдаги жингалак ўртасидаги фарқ – 22-30 см.

  • 4A — майда ва аниқ спираль шакл, сочлар ингичка, шикастланишга мойил, жуда синувчан.
  • 4B — кўпинча зулф зигзаг шаклида, сим каби қаттиқбўлади. Табиий ҳолдаги зулф узунлиги бўйича текисланганидан 75 фоизга фарқ қилиши мумкин.
  • 4C — барча соч турлари ичида энг қулоқсиз ва қаттиғи, спираль шаклида ёки умуман аниқ шаклга эга бўлмаслиги мумкин, тараш жуда қийин.
-6

Сочлар имкон қадар гўзал бўлиши учун қандай парвариш қилиш керак

Текис сочлар

-7
  • Ювиш. Бундай турдаги сочларни бошқаларига нисбатан кўпроқ ювиш зарур, чунки улар тезроқ ёғланади. Айниқса 1А тури учун таркибида оғир мойлар бўлмаган, ҳажм берадиган енгил шампунлар ва кондиционерларни танланг. Хусусан, сочларга узоқроқ тоза қолиш имконини берадиган доривор лойли шампунлар яхши самара беради. Сочлар ўзларини “эркинроқ” ҳис қилиши учун бош териси пилингидан воз кечманг.
  • Парвариш. Текис сочлардаги хурпайишни енгил текисловчи спрей (таркибида кўп миқдорда мойлар йўқлигига эътибор беринг) ёрдамида йўқотиш мумкин.
  • Тартибга келтириш. Текис сочлар бошқа турдаги сочларга нисбатан фен билан қуритишни яхшироқ қабул қилади, аммо барибир совуқ қуритиш ва термоҳимоя мақбулроқ.
  • Турмак. Текис сочлар учун ҳаракатланиш кўринишини яратиш учун каскадсимон турмакларни танлаган маъқул. 1А турига мансуб ингичка сочлар жингалаклар ва ҳажмни узоқ вақт сақлаб турмайди, лекин ўрилса ёки урфга мос равишда йиғилса жуда яхши туради.

Тўлқинсимон сочлар

-8
  • Ювиш. Асосий вазифа – хурпайиш ва “бошдаги уй” кўринишини йўқотиб, сочларни ҳажмли қилиш. Оғир бўлмаган, аммо намлантирувчи таъсирга эга шампунлар, кондиционерлар ва ниқоблардан фойдаланиш зарур: таркибида мева, ўсимлик, ўт экстрактлари мавжудлари тўғри келади.
  • Парвариш. Сочлар қуруқлаши кетмаслиги ва намликни “ушлаб қолиш” учун сочлар ўртаси ва учларига мой ёки енгил мойлардан (узум данаклари, зиғир, хантал) иборат спрей суртинг. Ҳафтасига бир неча маротаба чуқур намлантирувчи таъсирга эга воситалардан фойдаланинг. В ва С турига мансуб сочлар намликни яхши шимади.
  • Тартибга келтириш. Сочларни охиригача фенда қуритишнинг кераги йўқ: сочлар шунчаки хурпайиб, табиий тўлқинлари бузилиб кетади. Сочлар табиий йўл билан қуритилгани маъқул (ёки совуқ ҳаво функциясига эга фендан фойдаланинг). Сочлар, айниқса 2А тури учун кучли ушлаб туриш воситаларини ишлатманг: улар турмакни оғирлаштиради, сочлар “пастга тортилади” ва ҳажмини йўқотади.
  • Турмак. Аниқ чизиқлар ва ўтишлар бўлмаган турмакларни танланг, акс ҳолда сочларни доим сунъий равишда текислашга тўғри келади. Тўлқинларни синдириш жуда осон, шу боис табиий турмак ўрилганидан кейин дастлабки кўринишини сақлаб қолишига умид қилманг. 2С туридаги сочлар энг мустаҳкам зулфларга эга.

Жингалак сочлар

-9
  • Ювиш. Вазифа ҳудди тўлқинсимон сочларникидек – сочларда намликни имкон қадар кўпроқ сақлаб қолиш (жингалак сочлар қуришга жуда мойил). Айнан шундай турга мўлжалланган – таркибида мойлар ва кучли намлантирувчи компонентлар мавжуд шампунь ва бальзамларни танлаш мумкин. Сульфатсиз шампунларни танланг: сульфатлар сочларни хурпайтиради, шунинг учун жингалакларга тўғри келмайди.
  • Парвариш. Зулфларга керакли шакл олишга ёрдам берадиган (аммо силиконли эмас, чунки улар соч кутикуласини ёпиб қўяди ва намлик ичига ўтишига тўсқинлик қилади) ювилмайдиган кондиционерлар ва ниқобларни ишлатинг. Бундай сочларни табиий йўл билан қуритган маъқул. Агар фендан фойдаланишга тўғри келса, ҳаво совуқ бўлиши керак. Зулфларнинг шаклини сақлаб қолишга диффуз мослама ёрдам беради. Парвариш учун энг яхши мойлар – жожоба, бодом, арган, кокос, зайтун. Сартарошлар ипак ёстиқ жилдида ухлашни тавсия қиладилар: у сочларни ортиқча ишқаланишдан сақлаб, ортиқча хурпайишига йўл бермайди.
  • Тартибга келтириш. Жингалак сочларни намлигида тараш керак. Бу лаҳза ўтказиб юборилса, улар яхшигина чигал бўлиб қолади. Бундай сочларни дазмол ёрдамида тексилаш жуда қийин, жараённинг ўзи эса соч тузилишига ёмон таъсир қилади (куйдириш ёки қуритиб юбориш осон).
  • Турмак. Бундай сочлар қанчалик калта бўлса, шунчалик кучли жингалак бўлади. Салонда сочларни кесишдан олдин намлаш керакмаслигини тушунтириш зарур, тўғри шаклни фақат қуруқ зулфлар билан ишлаганда ва уларга мос техникаларни қўллаган ҳолда аниқлаш мумкин.

Ўта жингалак сочлар

  • Ювиш. Айтишларича, бундай сочларни жуда тез ювиш мумкин эмас, шампунлар эса максимал даражада юмшоқ бўлиши керак. Шампунсиз кунларни ўтказинг: нам сочларга кондиционер суртиб, ювиб ташланг. Бу зарур намликни таъминлайди ва сочларни тозалайди.
  • Парвариш. Жингалак зулфларни тартибга келтириш воситалари - мойлар ёки спрейлар ёрдамида бир маромга келтириш мумкин. Бироқ, 4С турига мансуб сочларга модификациялар таъсир қилмайди. Сочларнинг учларига эътибор беринг: бундай турдаги сочларда улар жуда нозик бўлади ва қўшимча намлантириш воситаларини суртиш зарур.
  • Тартибга келтириш. Диффузорли совуқ ҳаво билан қуритиш – бундай сочлар учун энг яхши вариант, аммо фақатгина сочиқ билан яхшилаб қуритилганидан кейин. Хўл сочлар фен билан қуритилса, зулфлар чиройли шаклини йўқотади.
  • Турмак. Турмак қанчалик калта бўлса, жингалаклар шунчалик тартибсиз бўлишини назарда тутинг. Сочлар узунлиги елкагача ва ундан пастроқда бўлгани маъқул.

Умид қиламизки, маслаҳатларимиз сизга фойда келтиради. Сиз-чи, ўз сочларингиз турини қабул қилдингизми ёки “бошқа томонга ўтишга” уриняпсизми?

Мақола сизга ёқдими?
Like босинг ва улашинг ва бу биз учун энг яхши миннатдорчилик бўлади!

Манба: © LifeHaq.uz