Найти тему
LifeHaq.uz

Формула-1: юксак тоифадаги пойга ҳақидаги фактлар

Оглавление

“Формула-1” миллий ифтихор туфайли юзага келган. Иккинчи жаҳон урушига қадар пойга трассаларида немисларга тенг келадигани бўлмаган. Уруш якунланди, энди немисларнинг пойгадан бошқа дардлари бор эди ва Италиянинг миллий автоклуби жавоб зарбасини ўйлаб топди: 1949-йилда ўтказилган Халқаро автомобиль федерацияси (FIA)нинг конгрессида клуб “Формула-1” тоифасидаги пойга бўйича жаҳон чемпионатининг ташкил этилишини илгари сурди.

-2

1950-йилнинг дастлабки чемпиони Alfa Romeo жамоаси номидан иштирок этган Pininfarina компанияси асосчисининг жияни Джузеппе Фарина бўлди. Италиялик пойгачилар яна икки маротаба (Альберто Аскари, 1952-1953 йиллар) чемпионликка эришганлар, аммо уларнинг омади шу билан якун топди. Спортга қайтган немислар эса “Формулада” 11 маротаба чемпионлик мақомига эга чиқдилар.

Даромад

-3

Ўтган мавсумда “Формула-1” бошқарувчи компаниясининг тушуми $2 миллиардни ташкил қилди (Forbes маълумотлари):

Ҳомийлик шартномалари $400 млн.
Телетрансляция ҳуқуқларини сотиш $600 млн.
Гран-при ташкилотчиларининг маблағлари $700 млн.
Сувенирлар сотуви $100 млн.
VIP-чипталар сотуви $200 млн.

Ортга бир қадам

Сокол-650 болиди
Сокол-650 болиди

Беъманиликдек туюлиши мумкин, аммо 1952-1953-йилларда “Формула-1” чемпиони “Формула-2” рули ортида аниқланган. Alfa Romeo “Катта совринларни” (Ф-1нинг яна бир номланиши) тарк этганидан кейин биринчи “Формула” болидлари етишмай қолди: масалан, Совет оккупацияси ҳудудида қолиб кетган Auto Union заводлари бузиб юборилган. Шу тариқа, 2 литр атмосферали ёки 500 куб шиширилган моторларга эга “Формула-2” болидларини ҳайдаш ғояси пайдо бўлган. Айтганча, ўша чемпионатда Совет Иттифоқи ҳам“Сокол-650” болидларида иштирок этган. Бу болидлар урушдан сўнг Германиядан олиб чиқилган Auto Union маҳсулотининг қайта ишланган нусхалари бўлган. “Сокол” болидлари бешинчи ўриндан тепага чиқа олмаган.

Соатига 200 км

-5

Болиднинг бундай тезлигини “Формула-1” трассаларидаги тўсиқлар тизими зарба вазиятида ютиб юборишга қодир. Машина парчаланиб кетади, аммо пойгачи жиддий жароҳатлар олмайди. Назарияда, ҳар ҳолда.

Бернининг қасди

Берни Экклстоун
Берни Экклстоун

“Формула-1”нинг 84 ёшли бошқарувчиси ва ҳаммуассиси* Берни Экклстоун доим Ф-1 рулини бошқаргандек туюлади. Аслида Бернард Чарльз Экклстоун аввалига бутун ташкилотни эмас, фақат биттагина болидни бошқаришни хоҳлаган. 1958-йилда Берни Монакодаги Гран-прида иштирок этиш учун саралашдан ўтишга уринган, аммо бунинг уддасидан чиқмаган. Афсонага кўра, болиддан чиқаётганида Экклстоун жаҳл билан қуйидаги гапни айтган: “Кўрамиз, охири ким ғолиб бўларкин!”. Жаҳл устида “Формулада” асосий одамга айланиш Экклстоунга хос жиҳат.

* Экклстоун бевосита Formula One Group компаниясининг 5,3 фоизи ҳамда оилавий траст орқали яна 8,5 фоизига эгалик қилади.

Ўзлари юрадилар

-7

28 тонна – “Формула-1” жамоасининг бутун дунё бўйлаб саёҳат қиладиган юки оғирлигидир. Бунга нафақат болидлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, балки гаражлар ва жамоаларнинг кўчма офислари ҳисобланган “моторхоумлар”ни йиғиш учун қисмлар тўлдирилган бир нечта юк машиналари ҳам киради. Масалан, McLaren “уйи”нинг узунлиги 18 метр, эни 14 метр, баландлиги эса 3 қаватга тенг. Унинг ичида меҳмонхоналар, офислар, музокара хоналари, хожатхоналар, душхоналар, тиббий кабинет ва ошхона мавжуд. Бундай “моторхоум” 140 нафар меҳмонни сиғдира олади ва улар 60та плазмали панель орқали пойгани кузатишлари мумкин. Уйни бутунлай йиғишга 35 соат, ажратишга эса 22 соат сарфланади. Мавсум давомида “моторхоум” 19 марта бу ҳолатдан ўтади.

Биринчи ўлим

Карл Скарборо
Карл Скарборо

Аслида, McNamara пойгачиси Карл Скарборо “Формула-1”нинг иккинчи қурбони бўлган. Бироқ, Kurtis Kraft жамоасидан Чет Миллер машғулот чоғида ҳалок бўлган, Скарборо фожиаси эса “Индианаполис-500” (1953-йилги “Формула-1”нинг иккинчи босқичи) ўтказилаётган вақтда юз берган. 1953-йилнинг 30 майида 54 даражагача қизиган “Индианаполис” асфальти деярли эриш арафасида бўлган. Ташкилотчилар ҳаттоки пойгачиларга рулда бир-бирларини алиштиришга ҳам рухсат берганлар. Скарборо ана шундай пит-стопгача 69 айланани босиб ўтган, аммо машинадан чиққан заҳоти ерга йиқилган – иссиқлик уриши ва сувсизланиш. Бир неча соат ўтгач пойгачи вафот этган.

Чет Миллер фожиаси
Чет Миллер фожиаси

Жарималар

-10

“Формула-1”да тезликни оширганлик учун жарима солиш ҳудди майна қилишга ўхшайди, аммо аслида бари жиддий. Соатига 60 километрдан ортиқ тезликда ҳайдаш тақиқланган пит-лейнда қатъий чекловлар белгиланган. Пойгачи ушбу қоидабузарлик учун жазо тариқасида пит-лейн бўйлаб қўшимча масофани босиб ўтиши керак. Машғулот давомида пит-лейндаги соатига босилган ҳар бир ортиқча километр учун пойгачи 200 евродан тўлайди. Масалан, ўтган мавсумда Австралия Гран-присида иштирок этган Toro Rosso жамоасининг пойгачиси Данила Квят 600 евродан айрилган.

Вазн

-11

Ф-1 пойгачиси бир пойга давомида 2-3 килограмм вазн йўқотади. Машинада у билан фақат 0,5 литр сув (найча шлемга ўтказилган) бўлади, кокпит ичидаги ҳарорат эса баъзан Цельсий бўйича 50 даражага етади.

Болид ишлаб чиқарилиши

-12
-13

Биргина болидни ишлаб чиқаришнинг тахминий ўртача қиймати, конструкторлик ишларига ҳаражатлар ҳисобга олинмаганида, $4 000 000.

91та Гран-при

-14

Германиялик Михаэль Шумахер (Benetton, Ferrari ва Mercedes номидан иштирок этган) эришган ғалабаларнинг сони ана шунча. Шунингдек, у 155та подиум ва 7та чемпионлик мақомига (1994, 1995, 2000-2004) эга. Буларнинг бари “Формула-1”нинг мутлақ рекордлари.

Пойга ҳаражатлари

-15

Болид дам олиш кунларидаги пойга давомида 600 литр ёқилғи, 35 литр мотор ва 15 литр трансмиссия мойларини сарфлайди.

“Ўлик чемпион”

Йохен Риндт
Йохен Риндт

1970-йилдаги чемпионлик пойгасида етакчилик қилган австриялик Йохен Риндт тўққизта босқичдан сўнг Италия Гран-присига янги Lotus 72 машинаси ва ҳалокатли ғоя билан келган: 1970-йил 5 сентябрь куни пойга бошланишидан аввал унинг болидидан аксилқанот ечиб олинган. Натижада, тўғри йўлда тезлик соатига 330 километргача етиши мумкин эди. Жамоа бўйича Риндтнинг шериги Жон Майлз воқеани хотирлайди: “Тортиш кучисиз автомобилни бошқариш имконсиз бўлиб қолди. Орқа ғилдираклар гўёки тагимиздан сирпаниб чиқиб кетаётгандек эди”. Риндтнинг болиди бешинчи айланада оғиб, трассадан четга чиқиб кетган ва тўсиққа урилган. Пойгачининг танаси олдинга ва пастга шу қадар кўп кўчганки, хавфсизлик камари унинг томоғини қисиб қўйган. Риндт ҳалок бўлган, аммо аввалги босқичларда ишлаб топилган очколар мақомни эгаллаш учун етарли эди – Риндт ўлимидан сўнг мукофотланган ягона Ф-1 чемпионидир (умид қиламизки, бошқа ҳеч ким бу рекордни қайтармайди).

15та касалхона

-17

Пойга ўтказиладиган жойга яқин масофада шунча тиббиёт муассаси жойлашган бўлиб, пойга кунлари улар юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилади. Бевосита трасса ёнида эса олтита санитар машина ва вертолёт навбатчилик қилади.

Энг ғалати тўхташ

Марк Уэббер
Марк Уэббер

Фаразларга кўра, машинада фақатгина йўловчиларнинг кўнгли беҳузур бўлиши мумкин. Бироқ, Red Bull Racing пойгачиси Марк Уэббер бу назарияни бекор қилди. 2007-йилда Япониядаги Гран-при чоғида пойгачига халтача керак бўлган, аммо болид ичида уни қаердан ҳам оларди? Тез орада Марк рация орқали машинасида “ортиқча нарсалар” жуда кўплигини хабар қилиб, пойгадан четлашган.

Костюм

-19

Пойгачининг оловга чидамли костюми 45 сония давомида очиқ алангага бардош беради.

Ёқилғи сарфланиши

-20

100 километр масофага 75 литр – пойга вақтида машинада сарфланадиган ёқилғи миқдори. Болид ёқилғи бакининг ҳажми – 200 литр бўлиб, у резиналанган мато ва кевлардан ишланган.

Мақола сизга ёқдими?
Like босинг ва улашинг ва бу биз учун энг яхши миннатдорчилик бўлади!

Манба: © LifeHaq.uz