Найти тему
LifeHaq.uz

Формула-1 тўғрисида қизиқарли фактлар

Формула-1, бу – дунёдаги технологик жиҳатдан энг мукаммал, томошабоп ва хавфли автопойга. Пойга автомобиллари лойиҳалаштириладиган технологиялар эса энг илғор ҳарбий лойиҳалар сингари сиртутилади. Бошқа аксарият пойгалардан фарқли ўлароқ, Формула-1 – шунчаки ҳайдовчиларнинг характерлари ва истеъдодлари жанги эмас, балки, аввало, дунёнинг энг зўр автомобиллари ўртасидаги рақобатдир.

Катта миқдорда молиявий кўмаги бўлмаган жамоа бу пойгада иштирок этолмайди. Шунингдек, жамоада мукаммал якдиллик, қатъий интизом ва энг майда деталларга эътибор бўлиши шарт.

Бугун биз дунёнинг энг нуфузли автопойгаси – Формула-1да иштирок этиш қандай меҳнат талаб этиши ҳақида сўзлаб бермоқчимиз. Қуйида автомобиль спортидаги мазкур асосий воқеага доир бир нечта ғаройиб фактлар билан танишинг.

  • “Формула” номининг ўзи пойга қоидаларидан келиб чиққан бўлиб, унда барча иштирокчилар ва автомобиллар мукаммал мутаносиблик, нормативлар ва стандартларга мувофиқ бўлиши шарт.
-2

  • Ҳозирда F1 автомобилининг ўртача қиймати 15,52 млн. АҚШ долларига тенг. Бу шунчаки оддий болиднинг нархи. Бунга ривожлантириш, ихтиролар, тадқиқотлар, лойиҳалаштириш ва бошқа кўплаб нарсаларга сарфланадиган миллионлар кирмайди. Масалан, F1 тадбирининг Ferrari, Mercedes Red Bull ва McLaren каби йирик жамоалари мавсумнинг энг яхши автомобилларини ишлаб чиқаришга йилига қарийб 400 млн. АҚШ доллари сарфлайдилар.

2018-йилдаги Формула-1 болидининг айрим қисмлари нархи

Двигатель$7,7 млн. – $10 млн.Углерод толали монокок$650 000 – $1,2 млн.Анти-қанот$300 000Руль$70 000Ёқилғи баки$140 000Гидравлика$200 000Шиналар тўплами$2400

  • Формула-1да иштирок этадиган болид камида 80 000 компонентдан ташкил топади ва уларнинг йиғилиши 99,9 фоиз мукаммаллик билан амалга оширилиши керак.
-3

  • Пойга вақтида болид кабинасидаги ҳарорат 50одаражагача кўтарилади, шу боис F1 ҳайдовчиси биргина юришда суюқлик йўқотиши ҳисобига 3-4 килограммга озади. Бироқ, бундай йўқотиш пойгачи умумий вазнининг 4 фоизидан ошмаслиги керак. Гап шундаки, катта миқдорда суюқлик йўқотган пойгачининг психофизик имкониятлари жиддий шикастланишга учраши мумкин. Пойга вақтида ҳайдовчига узун найча орқали сув ичишга рухсат берилади.
-4

  • Пойга болидларининг шиналари ҳам вазнини йўқотади – ҳар бир покришка сезиларли ишқаланиш ҳисобига камида ярим килограммга “озади”. Агар оддий автомобилларнинг шиналари ўртача 60 000 – 100 000 километр юрса, пойга шиналари 90-120 километрдан ошмайди. F1 болидларига ўрнатиладиган шиналар максимал тезлик чоғида сониясига 50 маротаба айланади. Айтганча, улар ҳаво эмас, азот билан тўлдирилган.
-5
-6

  • F1 автомобилининг оғирлиги – ҳайдовчи билан бирга, аммо ёқилғисиз атиги 550-700 килограммни ташкил қилади.
-7

  • Энг яхши F1 пойгачи экипажлари атиги 3 сония ичида болидга ёқилғи қуйиши ва шиналарини ўзгартириши мумкин.
-8

  • F1 тормоз дисклари ўта пишиқ углерод толасидан ишланади, чунки фойдаланиш вақтида улар 1200 даражали (вулқондан отилиб чиқадиган эриган лаванинг ҳарорати) иссиқ ҳароратга чидаши керак.
-9

  • Айрим ўртача самолётлар кўтарилиш учун пойга вақтида болид эришадиган тезликдан камроқ тезликни ривожлантиради. Фақатгина ниҳоятда катта босиш кучи пойга автомобилини трассада ушлаб қолади.
-10

  • Соатига 360 километр тезликда ҳайдаётган пойгачи тормоз бериш ва бурилишлар вақтида “5g”га тенг юкламаларни бошидан кечириши керак. Бу ҳайдовчи вазнидан 5 баробарга каттароқ куч. Буни машинанинг соатига 300 километр тезликда ғишт деворни ёриб ўтиши билан таққослаш мумкин. Масалан, космонавтлар ракета старт олганида атиги 2 дақиқа ичида 3-4g юкламадан ўтади. Пойга эса 1,5 соат давом этади. Бу қадар даҳшатли юкламаларга ҳар қандай одам бардош бера олмайди.
-11

  • F1 ҳайдовчиларининг шлемлари технологик жиҳатдан энг мураккаб предметлардан бири саналади. Улар синов тестларида камида 45 сония давомида 800 даражали оловга бардош бериши керак.
-12

  • Формула-1 пойгачилари – иримчи одамлар, шу боис мусобақа пелетонида 13 рақамли автомобиль мавжуд эмас.
-13

  • Формула-1 автомобили соатига 200 километр тезликда тормоз бериши учун атиги 1,9 сония ва 155 метр тормоз йўли талаб этилади.
-14
Мақола сизга ёқдими?
Like босинг ва улашинг ва бу биз учун энг яхши миннатдорчилик бўлади!

Манба: © LifeHaq.uz