Ҳар бир ота-она фарзандини яхшироқ тушунишни истайди, ваҳоланки болалар шу қадар тез ўзгарадиларки, уларга каби сирли мавжудотларни топиш жуда қийин. Бизнинг “кичик одамчаларимиз” ҳар куни ҳайратга солиб, ота-оналарини янада мукаммалроқ бўлишга ундайдилар.
Эътиборингизга бола физиологияси ва психологияси билан боғлиқ фактларни тақдим этамиз. Эҳтимол, улар кичкинтойингизни тушунишга ва унинг ақлли ҳамда бахтли бўлиб ўсишига ёрдам берар.
1. Биринчи ҳафталарда бола йиғламайди, чунки буни билмайди
Янги туғилган чақалоқда, албатта, кўз ёши каналлари бўлади, аммо улардаги суюқлик етарли бўлмайди. Суюқлик фақат кўзларни ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқарилади, лекин оқмайди. Бундай ҳолат туғилишдан сўнг бир неча ҳафта давомида сақланиб қолади ва бола фақат бақириши мумкин. Баъзан, кўз ёши каналларида қандайдир муаммо бўлса, кўзлар яллиғланиши ва кўз ёшлари ҳеч пайдо бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолат педиатрга ёки болалар окулистига мурожаат қилиш учун асосдир.
2. Болаларда таъм сезиш рецепторлари катталариникидан кўпроқ
Таъмни тўлиқлигича ҳис қила оладиган одамларни гурманлар деб атаймиз. Бироқ, ҳақиқий гурманлар, бу – болалар. Шунчаки улар буни англаб етмайдилар. Ўртача статистик болада тахминан 10 мингта таъм сезиш рецептори бўлади, бу орада катта ҳаётда қарийб 5 мингта рецептор қолади. Шу боис, болалар таъм фарқини яхшироқ ҳис қиладилар, аммо буни ўзларига ёки катталарга тушунтира олмайдилар. Масалан, бизга у қадар аччиқ ёки нордон бўлиб туюлмайдиган таом болаларга жуда ўткир бўлиши мумкин. Боланинг таомни ейишдан бош тортиши бизга оддий инжиқлик бўлиб кўриниши мумкин. Ва албатта, болалар сезувчан рецепторларни янада кучайтирадиган ширин таъмларни афзал кўрадилар.
3. Бола 5 ойлигигача туз таъмини билмаслиги мумкин, чунки рецепторлар охиригача шаклланмаган бўлади
Фаразларга кўра, бола фарқлайдиган дастлабки таъмлар – ширин ва аччиқ таъмлардир. Фақатгина 5 ойлик бўлганида шўр таомларни англаш ва муносабат билдириш учун жавоб берадиган рецепторлар шаклланади. Бола маълум ёшгача шўр таъмга нейтрал муносабат билдиради ва олимларнинг айтишича, болалар ё бу таъмни сезмайдилар, ёки 5-6 ойгача муҳим деб ўйламайдилар.
4. Гўдак мовий рангни кўрмайди
Бола ўз ҳаётида биринчи марта қизил рангни фарқлай олади, деган тахмин мавжуд. Сўнгра сариқ рангнинг навбати келади. Мовий ва яшил рангларни фарқлаш қобилияти эса, турли тадқиқотларга кўра, 4 ойликдан ва ундан кечроқ бошланади. Шунинг учун, рангларни ўргатиш бўйича “эрта ривожлантириш” – гўдаклик ёшида маъносиз машғулотдир. Окулистлар кўриш ривожланиши босқичлари тўғри ўтиши учун бола ҳаётининг дастлабки ойларида унинг атрофига айнан қизил ва сариқ рангли ўйинчоқларни қўйишни тавсия этадилар.
5. Кичкинтойнинг дастлабки товушлари жуда муҳим
Боланинг ноаниқ гапи – унинг оғзидан чиқаётган маъносиз товушлар тўпламидек кўринади. Бироқ, у ота-онага боланинг мияси таълим олишга тайёрлигидан дарак беради. Ота-она бундай “ғўлдирашни” эшитганида жуда эътиборли бўлишлари керак.
Нейробиологларнинг айтишича, ота-оналарнинг кийкинтойлар билан суҳбати болалар тафаккурини янада ўткирлаштиради. Шу боис, катта одам ва бола ўртасида диалог жуда муҳим аҳамиятга эга.
6. Кўзлар ҳажми катта бўлгунча деярли ўзгармайди
Болаларнинг кўзлари катталарникига нисбатан каттароқ кўринишига боғлиқ ҳолат оддий изоҳга эга. Кўзлар юзга нисбатан каттароқ бўлиб кўринади. Кўзларнинг асосий ўсиш вақти 3 ёшгача юз беради, сўнгра улар ўсмайди ёки жуда секин ўсади. Масалан: 3 ёшли боланинг кўзи тахминан 23 мм ўлчамга эга бўлса, 20 ёшларда унинг ҳажми 1 мм.га катталашади.
7. Бола кулса – иммунитетини яхшилайди
Кулгу ва табассум – аввалига болакайнинг яқин одамлари билан мулоқот қилиш усулидир. Гўдак кунига тахминан 200 марта таббасум қилади, кулгу ёрдамида эса қувончни акс эттиради, товушларни ўрганади, ҳаммаси жойида эканлигини кўрсатади. Катта бўлаётган болаларга кулгу стрессни енгишда ёрдам беради. Олимларнинг фикрича, кулгу – энг яхши дори ва бола иммунитетининг асосий ҳимоясидир. Шунинг учун болаларни ортиқча кулгани учун уришиш керак эмас, ахир саломатлик учун уларга кунида камида 300 марта кулиш тавсия этилган. Бу эса, тахминан ҳар 3 дақиқада кулишни англатади. Асосийси, катталар бунга бардош бера олишидир.
8. “Мен кўрмасам, ҳеч ким кўрмайди”. Бундай фикр 3 ёшли бола учун меъёр ҳисобланади
Сиз қуйидаги ғалати вазиятга тўқнаш келишингиз мумкин: бола қўли билан кўзларини ёпиб, конфет олиш учун хонага киради. Хонада сиз борсиз. Бола сизни кўрмагани учун сиз ҳам уни кўрмаяпсиз деб ўйлайди. Катталарга бу ҳолат кулгули кўринади, аммо бола ҳақиқатдан ҳам шундай фикрлайди. Яъни, абстрак-мантиқий фикрлаш ҳали ривожланмаган ва ҳамма нарса борлигича қабул қилинади. Боланинг абстракт ривожланишини тезлаштириш мумкин, аммо 3-4 ёшгача бундай ҳатти-ҳаракат меъёр ҳисобланади.
9. Ўсмирлар гўдакларга нисбатан нозикроқ
Ўсмирларга тўғри ривожланиш учун катталар ва кичик ёшдаги болаларга нисбатан кўпроқ уйқу зарур, яъни суткасига 9-10 соат. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўсирлар қонида мелатонин миқдорининг ортиши ва пасайиши тун ва тонг давомида катталар ва кичик болаларникига нисбатан кечроқ юз беради. Бу ҳолатга ўсмирларнинг узоқ вақт уйқуга кетмасдан, сўнгра тонгда қийин уйғонишлари сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, мактабга бориш учун туриш зарур бўлгани учун улар ҳар куни керакли уйқу дақиқаларини йўқотадилар.
10. Қучоқлаш болалар учун ҳаётий аҳамиятга эга
Болани қучоқлаш унинг аҳамиятли эканлигини тезда кўрсатиш деганидир. Етарлича эркалаш ва парваришга эга бўлмаган болалар ўзига ишонмайдиган бўлиб ўсадилар. Улар эмпатия ва ҳиссиётларга қодир эмас. Бироқ, психологик жиҳатдан ташқари, ачом-ачомлар жисмоний саломатлик учун ҳам муҳим. Қучоқлашиш орқали эндорфин ва окситоцин миқдори ортади, гемоглобин даражаси ошади ва иммунитет мустаҳкамланади.
Болалар ривожланишига оид бу фактлар сизга танишми? Эҳтимол, сизда фарзандингизни кузатишдаги қизиқ воқеалар бордир?
Мақола сизга ёқдими?
Like босинг ва улашинг ва бу биз учун энг яхши миннатдорчилик бўлади!
Манба: © LifeHaq.uz