Найти в Дзене
LifeHaq.uz

Парашют билан биринчи марта сакраш: барча зарур кўрсатмалар

Оглавление

Парашют билан биринчи марта сакрашни режалаштирар экансиз, нималарни кутиш кераклигини билмаслигингиз табиий. Сакраш бўйича қатор стандарт саволларга жавобларни ҳамма ердан топиш мумкин, аммо айрим ҳолатлар бўйича аниқликлар киритиш зарур деб топдик. Биринчи сакрашдан аввал янги сакровчи билиши керак бўлган барча маълумот мазкур мақолада келтирилган.

Парашют билан сакраш вақтида қандай жисмоний ҳисларга тайёр туриш керак?

Айнан шу масаладан бошлашга қарор қилдик. Гап фақат адреналин эмас, балки завқ олиш ва мамнуният ҳақида боради. Мураббийдан сўрашга “уяладиган” бир қанча муҳим нарсалар бор. Эҳтимол, сизда ҳам айнан шу саволлар бордир.

Эркин парвоз вақтида бемалол нафас олишим мумкинми?

1. Эркин парвоз вақтида бемалол нафас олишим мумкинми?

-2

Албатта. Ҳавонинг босими нафас олишга ҳалақит қилмайди, аммо аксарият янги сакраётганлар асабийлашиш ва адреналин туфайли нафасини тутиб турадилар. Самолётдан ажралишнинг биринчи сонияларида нафас олиш тикланади. Камдан-кам ҳолатларда ҳақиқатдан ҳам нафас йўлини ёпиб қўядиган асаблар спазми юз беради. Бу вазиятда талабаларга бор кучи билан бақириш тавсия этилади, натижада ўпкаларга рефлектор тарзда ҳаво киради ва тезда уларни бўшаштиради, сўнгра бари мойдек ўтади.

2. Парашют очилиши оғриқлими?

-3

Кўпинча кинода парашют очилиши вақтида учувчининг “силкингани” кўрсатилади, аммо бу оғриқли эмас. Жиҳозлар максимал даражада сизнинг ҳажмингизга мослаштирилади, шу боис шимнинг камарини енгилгина тортишга ўхшаган ҳисни кутиш мумкин.

3. Эркин парвоз қанчалик “баланд” эшитилади?

-4

Эркин парвоз чоғида фақатгина қулоғингизга бақирилган овоз эшитилади. Парашют очилганидан сўнг мураббий билан гаплашиш мумкин.

4. Баландликдан қўрқсамчи?

-5

4000 метр баландликда акрофобия юз бермайди. Гап шундаки, ҳар қандай объектлар ҳаддан ташқари узоқда бўлгани учун баландликлар нисбатини топиш имконсиздир. Кўринадиган манзара “қулаш жойидан” кўра кўпроқ бадиий суратга ўхшаб кетади. Бу ҳар бир акрофобга таниш бўлган баланд зинадан кўтарилаётганда объектларни ёнингда кўрадиган ва уларгача бўлган тахминий масофани билиб турадиган вазиятга мутлақо ўхшамайди. Хуллас, самолёт ҳавога кўтарилганида акрофобия деярли ҳаммада йўқолади.

-6

Яна бир мисол. Тезкор шоссе четида турганда “учиб” ўтаётган машиналарни кўриб, улар билан тўқнашиб кетиш хавфидан қўрқасиз. Бироқ айнан шу шоссе ёнидаги баланд тоғга чиқсангиз, майда машиначалар секин ҳаракатланаётган бўлади ва тўқнашув қўрқуви юзага келмайди. Бу акрофобия учун ўзига хос “нисбийлик назарияси”. Сизга баландликка оид эмас, балки бошқа қўрқувлар ҳалақит бериши мумкин.

5. Парашют билан сакраш қулашдек ҳис қилинадими?

-7

Skydiver flies through the air Аслида, йўқ. Тана якуний тезликка эришмагунича, қулаш ҳисси бир неча сониядан ортиқ давом этмайди. Шунга ўхшаш ҳолатни ҳаракатланаётган машинадан қўлни ташқарига чиқариб ҳис қилиш мумкин – ҳавонинг бир оз босими сезилади.

6. Денгиз касалим бўлсачи ёки “Америка тепаликлари” аттракционида кўнглим айниса?

-8

Парашют билан сакрашда ҳаракатсиз нуқтадан ҳаракатнинг тезлашиши юз бермайди, шунинг учун “ичинг тушиб кетаётгандек” ҳислар бўлмайди. Тананинг якуний тезлигига жуда тез эришилади ва ўзгаришсиз қолади. Баъзан мураббий билан тандемда сакраш янада завқли бўлиши учун кескин бурилишлар ва спираллар билан бирга кечиши мумкин. Бироқ, мураббийни ҳавотирларингиздан огоҳлантириб қўйсангиз, пастга тушиш максимал даражада қулай бажарилади.

-9

Айтганча, сакраш ҳудудига чиқишдан аввал яхшилаб овқатланинг ва кутиш вақти учун бирон тамадди олинг. Оч қоринга сакраш яхши эмас – қонда қанд миқдори пасайиб, бош айланади ва стресс гормонлари барини баттар қилади. Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир клубда кафетерий ҳамда сув захираларини тўлдириш имкони бўлади, аммо ўзингиз ҳам тайёр туринг.

7. Сакраш қанча давом этади?

-10

Бу бир қанча омилга боғлиқ: самолёт тури, ажралиш баландлиги, тана юзасининг майдони.

Аэроклублардан бирининг йўриқномасидан кўчирма:

  • 10-15 дақиқа самолётда (битта двигателли самолёт 30 дақиқа давомида баландликка кўтарилади).
  • Якка сакраш учун 2700 метр баландликда ажралиш (эркин парвоз 30 сония), тандем учун 4000 метр баландлик (эркин парвоз 60 сония).
  • Парашют қаноти остида 7 дақиқагача.

Маслаҳат: қаерда сакраш борасида қарорни қабул қилишда парвоз қанча вақт олишини ва сакраш баландлигини сўранг. Сиз 30 дақиқалик парвоз ва 3000 метрдан сакраш учун ҳудди самолётдаги 15 дақиқа ва 4000 метрдан сакрашга бир хил пул тўлашингиз мумкин.

8. Парашютимни ким йиғади?

-11

Ўз парашютингизни йиғишни истайсизми? Менимча йўқ… Бу йўриқномаларнинг қатъий бажарилиши ва тажрибани талаб қиладиган мураккаб вазифа. Авваллари, думалоқ гумбазлардан бошқа ҳеч нарса бўлмаган вақтда, уларнинг йиғилиши очилишга кўп таъсир қилмаган. Қанот шаклидаги илғор парашютларда эса бари мураккаб.

Парашютни йиғиш

-12

Парашют солинган контейнерларни профессионал пакерлар (ёки риггерлар, ёки жойлаштирувчилар) жойлаштирадилар. Пакер очилиш учун 100 фоиз жавобгар бўлолмайди, чунки сиз соатига 220 километр тезликда тушасиз. Лекин жойлаштирувчи парашютнинг тўғри очилиши учун қўшимча имконлар беради. Сизга мустақил парашют жойлаштиришга рухсат беришлари учун махсус курсда ўқиш ва сертификат олишингизга тўғри келади.

Хавфсизлик саволлари

-13

Парашют билан сакрашда 100 фоиз хавфсизлик бўлмайди. Бу ҳолатни қабул қилиш керак. Янги сакраётган одам учун энг хавфсиз ва хотиржам усул тандемда сакрашдир (АҚШ бўйича 10 йиллик статистикага кўра, 1000та сакрашга 3та бахтсиз ҳодиса). Бошқа маълумотларга кўра, ўлим эҳтимоли 500 000тадан 1та нисбатида. Хавф доим бўлади, аммо сифатли замонавий жиҳозлар, масъулиятли пакер ҳамда қўниш ҳудуди ходимлари томонидан вазифалари аниқ бажарилган ҳолатда, у ноль томон интилади.

Турли аэроклубларда сакраш тартиб-таомили фарқ қилиши мумкин. Масалан, “статик лайн” усулида парашют сизнинг иштирокингизсиз, самолётда маҳкамланган пўлат арқон ёрдамида очилади. Тандем сакрашда бу усул қўлланилмайди, аммо яхши жиҳозларда фавқулодда вазият рўй берганда парашютни ўрнингизга очиб берадиган AAD махсус датчиклари бўлади.

Парашют очилмаса нима бўлади?

-14

Захира парашюти очилади. Иккала парашют ҳам очилмаган ҳолатлар мазкур спорт тарихида саноқли маротаба юз берган. Бундай ниҳоя ҳақида ҳаттоки ўйлашнинг ҳам ҳожати йўқ. Сиз биринчи сакрашни камида 1000 марта сакраган тажрибали мураббий билан амалга оширасиз. У барча ностандарт вазиятларни билади ва ўзи чора кўради.

Эркин парвоз ва қўниш қоидалари

-15

Эркин парвоз вақтида тананинг тўғри анатомик шакли – “банандир”. Киндик ерга жуда яқин бўлиши керак. Ерга қўниш чоғида мураббий тўғри тушиши учун оёқларингизни кўтаришингиз керак. Оёқларингизга эмас, горизонтга қаранг (янги сакраётган одам учун қийин вазифа).

Қўнишда югурган маъқулми ёки ўтириб қўнишми?

Якка сакрашда ер узра 6 метр масофага етишингиз билан оёқларингизни кўтариб, L-симон шаклга киринг. Етарлича пастлагандан сўнг, оёқларингизни туширинг ва ерга теккач, бир оз орқага эгилинг ва югуринг. Мураббий билан сакраганда шунчаки унинг айтганларини бажаринг.

Тандемда тўғри ерга қўниш (оёқларнинг L-симон ҳолати)
Тандемда тўғри ерга қўниш (оёқларнинг L-симон ҳолати)

Тандемда тўғри ерга қўниш (оёқларнинг L-симон ҳолати) Мураббийнинг кўрсатмаларини аниқ бажаринг. У камида 1000 марта сакраган ва ҳамон тирик – унга ишониш мумкин. Қўниш тасаввур қилганингиздан юмшоқроқ ва сокинроқ ўтади, шу боис ҳавотирланиш ўринсиз.

Кийим ва пойабзал

-17

Айрим скайдайвинг клублари пишиқ полиэстердан ишланган комбинезонларини таклиф қиладилар. У қўниш вақтида кийимингиз ифлос бўлмаслиги ва йиртилмаслиги учун устидан кийилади. Бироқ кўпина устингиздаги кийимда сакрайсиз.

Асосий талаб: парашют билан сакраш учун кийим имкон қадар қулай ва ҳаракатларни чекламайдиган бўлиши керак. Сиз бемалол чўккалаб ўтира олишингиз, “банан” шаклида эгилишингиз, қўлларни кўтарганда қорнингиз очилиб кетмаслиги керак. Спорт костюми, агар ҳаддан ташқари катта бўлмаса, яхши ечимга айланиши мумкин.

Пойабзал парвоз вақтида учиб кетиши мумкин, шунинг учун ишончли фиксация зарур. Илмоқли пойабзал маъқулланмайди. Баланд қўнжли кедалар, теннис пойабзали, кроссовкалар, мартинслар ва эластик тагчармли тактик пойабзал тўғри келади.

-18

Танада очиқ жойлар қолмаслиги керак. Фақатгина узун енг ва шим, лекин ҳамма клубларда бу қатъий қоида эмас. Айрим мураббийлар енг учлари ва почаларни скотч ёки эластик бинт билан маҳкамлашни сўрайдилар. Бу ҳақида аэродром ҳудудига келгунча сўраб олинг. Албатта, об-ҳавога ҳам қараш керак, аммо осмон доим совуқроқ.

Кўриш учун мўлжалланган кўзойнакларни тақиш мумкин, уларнинг устидан ҳимоя кўзойнаклари берилади. Ҳар ҳолда аксарият клублар бундай детални тақдим этадилар, аммо аввалдан сўраб қўйиш зарар қилмайди.

Айрим саволларга аниқ жавобни фақатгина клубда олиш мумкин, чунки корпоратив қоидалар ҳам мавжуд. Шу боис ҳар қандай майда нарсани аниқлаштиришдан уялманг. Омад!

Мақоламиз ёққан бўлса, улашишни унутманг! :)