Халқимиз нонни айрича эъзозлайди. Унинг ерга тушган ушоғини ҳам авайлаб, кўзга суради. Нонга меҳр, уни асраб авайлаш туйғуси гўдаклигимиздан қон-қонимизга сингиб кетган. Бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, ахир. Боиси яқин-йироқ ўтмишимизда юртга келган қаҳатчилик, уруш ва бошқа офатлар бир бурда ноннинг қадри нақадар баландлигини билдириб қўйган. Ҳатто, истиқлолнинг илк йилларида мамлакатимиз ғалла захираси саноқли кунларга етадиган миқдорда қолгани ҳам сир эмас. Бу синовларнинг барчаси ортда қолди. Бугун дориломон замонда яшаяпмиз. Юртимиз тўла-тўкис ғалла мустақиллигига эришди, хирмонларимиз бут, кўнглимиз тўқ. Жорий йилда бутун дунё бўйлаб коронавирус пандемиясининг кенг тарқалиши табиийки, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ун маҳсулотларига бўлган талабни бир неча баробарга ошириб юборди. Бунинг биринчи сабаби, аҳолининг карантин муносабати билан бир неча ой мобайнида ўз уйида қолиши ва асосан фаол истеъмолчига айлангани бўлса, иккинчи жиҳати, эртанги кун учун захира яратишга