Жасур Иброҳимов воқеасидан бир лавҳа: уни 3 май куни дўппослашган, ўша куниёқ «102» орқали милицияга хабар берилган. Жасур 1 июнь куни вафот этган — унинг дўппосланиши бўйича жиноят иши эса милиция томонидан 31 май куни (йигитнинг ўлимидан бир кун аввал) очилган — зўр тасодиф-а? 4 июндан бу иш билан прокуратура шуғуллана бошлаган — яъни, Жасурнинг онаси ўзининг мурожаати билан бутун интернетда шов-шув кўтариб, одамларнинг кўчаларда тўпланишигача сабаб бўлганидан бир куни ўтиб. Бошқатдан: бола 3 май куни дўппосланган, ўша куниёқ бу ҳақда милицияга маълум қилинган, лекин милиция жиноят ишини орадан 28 кун ўтиб — боланинг ўлиши аниқ бўлганидан сўнг очган, орадан 4 кун ўтиб бу билан прокуратура шуғуллана бошлаган, иш шахсан бош прокурорнинг назоратига олинган. Ҳаммаси бундай бўлмаслиги, жиноят иши очилмай, прокуратура ишни назоратга олмай қолавериши ҳам мумкин эди — агар бу ҳақда жамоатчилик билиб қолмаганида, боланинг онаси билан бирга бошқа фаоллар жар солмаганида. Энди Каттақўрғон милиц