Найти тему
Муҳрим блоги

Президентни (яна) алдашгани (ёки алдашмагани) ҳақида

«Озодлик» Президентнинг Жиззахга сафари ҳақида ўзгачароқ материал тайёрлабди. Ўз услубида. Бирорта манбанинг на исми, на лавозими, на мақоми бор. Ҳаммаси ўз исмини ошкор этишни бирдан истамаган, шекилли. Материал Президентни яна алдашгани ҳақида (ҳа, бу янгилик эмас).

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари борган корхона ҳали ишга тушмаган, ҳали бузиб, бошқатдан ҳам қурилса керак — бино қурилиш талабларига жавоб бермайди, у ерда ишлаётгандек кўринган қизлар аслида коллеж ўқувчилари, ҳаммаси Президент учун уюштирилган шоу, демоқчи «Озодлик». Айтяпману, ҳаммаси «Озодлик»нинг ўз услубида.

«Озодлик»нинг шундай материал чиқаргани ҳайрон қоларли эмас — улар аввал ҳам шу иш билан шуғулланган, бундан кейин ҳам шуғулланади; бу иш яхшими-ёмонми, бизга ёқадими-йўқми барибир — кимдир шу иш билан шуғуллананаверади. Мени ҳайрон қолдиргани — агар ростдан ҳам Президент учун шундай томоша уюштирилган бўлса, бу ҳеч қанақасига ёлғон ва ёмон эмаслигини қатъий таъкидлайдиган ва бу эътиқоди йўлида бошқалар билан баҳслашадиган одамларнинг борлиги.

Шулардан бирининг бир-икки комментлари:

-2
-3

Агар тўғри тушунган бўлсам, комментатор Президент ҳам ҳаммаси хўжакўрсинга турганини билган, демоқчи (мен Президент номидан бундай демаган бўлардим, албатта):

-4

Ўтган бир йилда Ўзбекистонда ички ишлар ва прокуратура тизимлари ислоҳ қилинди (шундай дейишяпти). Шу ислоҳотларнинг мен хабардор қисми — ҳар икки тизимда ҳам интернетни тун-у кун кузатиб, ҳар турли нохолис, нотўғри материалларга раддия бериш вазифасини олган тузилмалар ташкил этилди (эсингизда бўлса, шундай тузилмалардан бири яқинда «Абу Сахий»да тадбиркорлардан ўлпон йиғилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этиб чиққанди).

Ўша тузилмаларга яна бир иш топилди — Президент ва унга қўшилиб ҳамма алданганми ёки «Озодлик» алдаяптими? Шунга аниқлик киритиш ва, менимча, алдоқчиларга имкон доирасида чора кўриш керак. Акс ҳолда, ҳақиқатни «Озодлик»дан изловчилар кўпаяверади — уларни мана бундай Искандер Усмановлар орқали «Озодлик»ни ўқимасликдан қайтариш мушкул, аниқроғи — имконсиз:

-5