Охирги бир йилда «Дарё» интернет-нашрида исми-шарифим кўрсатилгани ҳолда бир қанча материалларим чиқди. Шу баҳона бир «Олтин қалам»га топшириб кўрай, дедим. «Шу вақтгача принципларим сабаб топширмаганман!», десам ёлғон бўлади — «Олтин қалам» ва шунга ўхшаш танловларга жуда танқидий кўз билан қараш бир томон, топширгулик материал бўлмаган, шунинг учун ҳам топширмаган. Йўқса, энг кам иш ҳақининг 100 ми, 200 ми баравари тикилган мукофот учун бир ҳовуч мақолаларни папкага солиб, шунчаки ташлаб келиш нима деган гап; омадни синаб кўриш ҳам тақиқланмаган (боз устига, Хушнуд-ки қатнашиб, ютган экан, ман қатнашолмайманми!). Хуллас, ўтган куни материлларни топшириб келдим. Қайси йўналиш бўйича топширяпсиз, деб сўрашмади. Ўзлари кўриб, саралаб олишар балки. Кейин билсам «Газета.uz»дан Никита Макаренко, «Kun.uz»дан Шуҳрат Шокиржонов ҳам мақолаларини топширибди. Улар ҳам топширганини, топширишини билганимда, қатнашиб ҳам ўтирмасдим. Макаренко кимлиги маълум — «Газета.uz» юзи ва юлдузи, мақолалари ф