Найти тему
Муҳрим блоги

Қурилишлар ҳақида

Тёма Лебедев — россиялик машҳур дизайнер. Унинг фикрлари кўпинча баҳсли ҳам кескин. Менга унинг саёҳатномалари ёқади — бир сурат ва унга бир таъриф. Қизиқ жанр.

Сомалилендга уюштирган саёҳати билан танишарканман, бир фикри жуда маъқул келди:

«Ҳозир Бербера шаҳри ҳеч кимга керак эмас, вайрон бўлган биноларнинг қолдиқлари эса иншоотларни чиройли ва қизиқарли қилиб қуриш зарурлигини бизга яна бир карра уқтиради. Греция ё Италиядаги вайроналарни томоша қилишга ҳамма боради. Бироқ шифер комбинатининг қолдиқлари ҳеч кимга қизиқмас».

Рост гап. «Комбинат ишлаб чиқаришга қулай қилиб қурилиши керак, томошабинга завқ улашиши учун эмас», дейишингиз мумкин. Балки ҳақдирсиз.

Замонавий Африка санъати музейига айлантирилган Кейптаун (ЖАР)даги собиқ элеватор. Фото: «Медуза»
Замонавий Африка санъати музейига айлантирилган Кейптаун (ЖАР)даги собиқ элеватор. Фото: «Медуза»

Лекин баъзи мамлакатларда эски саноат иншоотлари ва ишлаб чиқариш мажмуалари бузилмай, ичида бир музейларми-ей, турар жой мажмуаларими, хуллас, шунга ўхшаш нарсалар ҳам қуриляпти.

Масалан, Тошкентдаги «Ўзбум» заводи — қандай чиройли!

Фото: Инстаграм / @sanaeva_pakhomova
Фото: Инстаграм / @sanaeva_pakhomova

Шу қадар чиройлики, хонандаларимиз Европага боргиси келмаганида, шу ерда клип олдиради, бошқалар фотосессиялар уюштиради, яна учинчилари шунчаки мазза қилиб томоша қилади. Шуни бузиб юбормай, ишлаб чиқариш корхонасига ҳам айлантирмай, кўпфункционал бир (ёниб кетмайдиган) мажмуага айлантиришса, менимча, яхши бўларди.