Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Тошкент!

Ҳафтанинг яхши ва ёмон хабари

Олдиндан айтиб қўяй – сиз бу икки хабардан бохабарсиз, шунинг учун қуйидаги фикрларни шахсий муносабат сифатида қабул қилинг. Мутолаани нисбатан яхшироқ кайфият билан якунлаш учун, келинг, гапни ёмон хабардан бошлаймиз. Фақат монополия бекор бўлди, қолгани ўз ҳолича қолди. Юридик шахс номидаги машинани ҳайдаётган жамики ўзбекистонлик энди ҳар икки йилда бир малака ошириши ва ёнида малакаси ошиб қолгани ҳақидаги бир парча қоғозни олиб юриши шарт. Ҳукуматнинг сентабрдаги қарори малака ошириш ҳуқуқини фақат «Автотест»га тақдим этганди, февралдаги қарор «Автотест»га ўхшаганлар кўпроқ бўлишига рухсат берди, холос. Бошқа ҳеч нарса ўзгармади. Нега? Чунки биз фақат «Автотест»дан нафратландик, «Автотест» ёмон, «Автотест» пистон», дедик. Худдики, «Автотест» бўлмаса, сертификат олиш талаби ҳам бўлмайдигандек. Ҳукумат ҳам «мана сенга», деди-да, битта «Автотест»ни 10 та «Автотест»га айлантириш ҳақида янги ҳужжат чиқарди. Одамлар энди уйғоняпти: «Газета»даги комментларни кўринг, ғафлатдагиларнинг: «

Олдиндан айтиб қўяй – сиз бу икки хабардан бохабарсиз, шунинг учун қуйидаги фикрларни шахсий муносабат сифатида қабул қилинг. Мутолаани нисбатан яхшироқ кайфият билан якунлаш учун, келинг, гапни ёмон хабардан бошлаймиз.

Фақат монополия бекор бўлди, қолгани ўз ҳолича қолди. Юридик шахс номидаги машинани ҳайдаётган жамики ўзбекистонлик энди ҳар икки йилда бир малака ошириши ва ёнида малакаси ошиб қолгани ҳақидаги бир парча қоғозни олиб юриши шарт. Ҳукуматнинг сентабрдаги қарори малака ошириш ҳуқуқини фақат «Автотест»га тақдим этганди, февралдаги қарор «Автотест»га ўхшаганлар кўпроқ бўлишига рухсат берди, холос. Бошқа ҳеч нарса ўзгармади.

Нега? Чунки биз фақат «Автотест»дан нафратландик, «Автотест» ёмон, «Автотест» пистон», дедик. Худдики, «Автотест» бўлмаса, сертификат олиш талаби ҳам бўлмайдигандек. Ҳукумат ҳам «мана сенга», деди-да, битта «Автотест»ни 10 та «Автотест»га айлантириш ҳақида янги ҳужжат чиқарди. Одамлар энди уйғоняпти: «Газета»даги комментларни кўринг, ғафлатдагиларнинг: «Ишхонага шахсий машинамда келишим учун шарт бўлмаган малака, зарурат туғилганда, ишхонанинг аслида ўзимга тегишли машинасини ҳайдаб кетишим учун шартми?», деган саволлари роса кўп.

ИМҲО, ҳукуматнинг янги қарори барибир «Автотест»нинг монополиясини сақлаб қолди – унда «малакасиз» фирмачи-ҳайдовчиларининг малакасини ошириш истагидаги ўқув муассасалари инновацион-мультимедиали-фалон-пистонларга эга бўлиши кераклиги ёзилган. Бундай «инновациялар» ҳозир фақат «Автотест»да бор. Катта харажат қилиб, унга рақобатчи бўладиган бошқа «инновацион» «Мототест»нинг тез орада пайдо бўлишига ишониш қийин.

Энди яхши хабар: Тошкент «Тўхташ тақиқланган» шаҳардан «Тўхтаб туриш тақиқланган» шаҳарга айланяпти («Дарё» яхши сарлавҳа қўйибди, бу гапни кўчирмаслик айб). Эсдан чиқарманглар, Тошкент нафақат пиёдалар, балки ҳайдовчилар ҳам ноқулай шаҳар. Масалан, Мустақиллик майдони олдидаги кўча бўйида бир неча вазирлик, идоралар жойлашган, бироқ бу кўчада тўхташ мумкин эмас (мана халқ билан мулоқотни қаердан бошлаш керак!). Скверни олайлик — юридик университет, музей, яна бир дунё ишхоналар бор, лекин ҳеч қаерда тўхташ мумкин эмас (амир Темурга ёқмаса керак-да, тўхтаган машиналар).

-2

Бир куни «Уголок»нинг олдида (Юридик университет биқинидаги табакахона) йўловчи туширишга тўғри келди. Очиқ гап, 100 метр нарида ГАИ турганини кўрмадим. Авваллари ҳам бир неча бор ГАИ турганида йўловчи туширгандим, ҳеч индамасди (улар ҳам тушунарди шекилли – шу ерда йўловчи туширмаса, яна қаерда туширади ҳайдовчи, деб). Бу сафарги ГАИ тўхтатди. Келди, ҳужжатларни олди, знакни кўрдингми, деди. Знакни биламан, лекин одамни қаерда туширишим керак, деб роса тортишдим, у бир дунё бемантиқ гапларни гапирди («университет стоянкасига кириб, тушириб, сўнг қайтиб чиқишинг керак эди», худди стоянка оғалари мени киритадигандек – ўрни келиб қолса, университет ўқитувчиларининг машинасини киритмайди-ку улар!).

Охири нега тўхтатганини айтди: «Бир оғиз узр сўраб ўтиб кетсанг, муомала қилсанг, индамасдим». Уялмади ҳам шу гапни айтгани. Тўғри, мен қоидани буздим — ўша ерда тўхташ тақиқланган эди, бироқ бу бузмасликнинг имкони йўқ қоида эди. Бутун шаҳар мана шундай мантиқсизлик билан тўлдирилганди. Энди, Президентнинг битта буйруғи билан, мантиқсизликка қисман бўлса-да барҳам бериляпти ва шунинг ўзи ҳам қувонарли. Секин-аста шаҳар марказида қават-қават автостоянкалар қуриш ва ортиқча «Тўхтаб туриш тақиқланган» белгиларини олиб ташлашга ҳам етиб келади.