Найти в Дзене
Муҳрим блоги

Светофоробод

Юнусободдаги Юнусота ва Деҳқонобод кўчалари («Узмал» заправкаси, «Лулу» супермаркети) кесишмасига светофор ўрнатилди. Шаҳар марказидаги баъзи катта чорраҳаларда светофорлар биттадан, лекин Т-шаклдаги бу кичик чорраҳанинг ҳар томонига, ҳар бир йўналишга иккитадан светофор қўйиб чиқилди. Пиёдалар учун ҳам алоҳида, таймерлар светофорлар қўйилган. Светофорободга айланиб кетди-ей чорраҳа!

Аслида бу жуда хавфли чорраҳа. Лекин, нима учундир, деярли авария бўлмайди (қандай яхши!). Салкам уч йилда бир ёки икки авария кўрдим шу чорраҳада. Светофорли тўкис, ҳеч бир мураккаблиги йўқ чорраҳаларда ҳам бундан кўпроқ авария бўлади. Жуда хавфли бўлгани учундир, эҳтимол: «Баҳодир (ошиёни)» тарафдан келаётган ҳам, Пансионат тарафдан келаётган ҳам, Сайрам-бозор тарафдан келаётган ҳам обдон ҳаммаёққа қараб, машиналар йўқ ёки йўл бераётганига ишонч ҳосил қилганидан кейингина чорраҳадан ўтади.

Балки Тошкентнинг сиз яшайдиган тарафидаги минг йилдан бери тартибга зор чорраҳалар, пиёдалар ўтиш жойларига ҳам светофорлар ўрнатилаётгандир? Тошкент раҳбариятининг ҳечдан кўра кеч бошланган мана шу ҳаракатини барибир бир олқишлаб қўйиш керак. Афсус, шу светофорлар йўқлиги боис даҳалар, маҳаллалар орасидаги кўплаб чорраҳаларда кўпчилик ўлиб кетди. Пиёдалар ўтиш жойида светофор йўқлиги боис актрисалар ўлди. Шу ҳаракат анча аввал бошланганида, эҳтимол, қурбонлар ҳам камроқ бўларди.

Лекин, муҳими, бошланди-ку. Аввало, қурбонлар бекор кетгани йўқ — улар ўз жони билан йўллардаги бугунги ўзгаришларга сабабчи (қурбон бўлмаса яхши эди, албатта, аммо начора, тақдир). Иккинчидан, шаҳар раҳбарларига улар мана шу ўлимлар учун жавобгар эканини мунтазам эслатиб турган ҳолда, бошлаган мана шунақа яхши ишларини давом эттиришга, тўхтатиб қўймасликларига рағбат бериб ҳам туриш керак. Менимча.

Блогдаги бошқа блогпостлар:

Зоопарк олдидаги завқли манзара
Майда, аммо ёқимли