Тиббиёт илми мутахассислари фикрларига кўра, қуёш нурида тобланишимиз – танамизни 90 фоизга қадар D витамини билан озиқлантиради. Қолган 10 фоизини эса овқатланишимиз тўлдирар экан. Шунинг учун ҳам ер шарининг айрим ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ана шундай фойдали дармондорига муҳтожликни бошдан кечиришади. Бироқ, кейинги йилларда бундай дармондорининг муқобил воситалари – сут, йогуртлар, пишириқлар, қуруқ нонушта, турли хил нон маҳсулотлари дўконларимиз пештахталарини аллақачон тўлдириб улгурган. Бу маҳсулотларнинг ёрлиқларидаги ” D витамини билан бойитилган” деган жумлани синчков харидор, албатта, ўқиши аниқ. Нархи қиммат бўлган бундай маҳсулотларга пул сарфласак, ҳаражатимиз шунга арзийдими? Қуёшда тобланишдан оладиган дармондори билан озиқ-овқатлардаги витамин тенглаша оладими? Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ультрабинафша нури воситасида танамиз D3 витамининиишлаб чиқаради. Худди шу витамин гўшт маҳсулотларида ҳам бор. Ўсимликлардан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларида эса D