1,0×
00:00/02:16
Описание
ХИТОЙЛИК ХАМКОРЛАР АНДИЖОНГА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР ОЛИБ КEЛИШМОҚДА?
5 месяцев назад • 163 просмотра1 поставил "Нравится"
Куни кеча Андижонда ўтказилган матбуот анжуманида 70 нафардан ортиқ оммавий ахборот воситалари вакиллари, телевидение, газета ва интернет нашрлари мухбирлари, шунингдек, матбуот хизмати раҳбарлари иштирок этдилар.Жараён давомида амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар ижобий баҳоланган ҳолда, яратиладиган иш ўринлари сони, мутахассислар тайёрлаш ёки чет элдан жалб этиш режалари ҳақида журналистлар томонидан саволлар берилди. Шунингдек, лойиҳаларни экология учун зарарсизлиги, аҳоли учун қулайлиги, манфаати юзасидан изоҳлар сўралди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Хамраев барча саволларга атрофлича ва батафсил жавоб бериб ўтди.
Матбуот анжуманида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларнинг экология ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларига боғлиқ томонлари юзасидан вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан қўшимча маълумотлар баён этилиб, тез орада бу масала юзасидан вилоят ҳокимлигининг расмий саҳифаларда янада батафсил хабарлар эълон қилиниши маълум қилинди.