Найти в Дзене
Нажмиддин Эрматов

Нажмиддин Эрматов

Шеърияти
подборка · 1 материал
2 года назад
Нажмиддин Эрматов
Армон олис, осмон яқин.."..шеърлар. Нажмиддин Эрматов (1993 йил). Нажмиддин Эрматов 1993 йили туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. * * * Сентябр тиғ урди август ортидан, Япроқларга сачраб кетди қон. Ҳолсизланган қуёшни судраб, Кетиб борар эди саратон. Куйиб куйлар эди хотима куйин, Атиргул шохидан кетолмаган қуш. Наводек ҳавога кетолмам сингиб, У ёғи хаёл ва у томони туш. Қайта келаверар армонлар ёдга, Ўтмишга интилиб тасаввур ҳалак. Тирама тиғига урар ўзини Саратон қонига беланган юрак...