Танишдик биз, Учрашдик биз, Дугонангдан, Гаплашдик биз. Кўришардик, Гаплашардик. Дугонангда, Тўхталардик. Чиройлимиш, Кўп гўзалмиш, Ҳар бир ишда, Зўр моҳирмиш. Пазандамиш, Созандамиш. Чеварликда, Ягонамиш. Қалби покмиш, Сариштамиш, Оддий эмас, Фариштамиш. Ҳеч қўймадинг, Мақтайвердинг. Бир кўринг деб, Қистайвердинг. Охир кўндим, Бўпти дедим, Учрашувга, Рози бўлдим. Учрашдик биз, Танишдик биз. Ва ниҳоят, Севишдик биз. Нур Муҳаммад Ҳасан Касби
2 года назад