Ўзбекистон футбол АССОЦИАЦИЯСИ сайтидаги хабарни кўрдингизми? Мукофот пуллари ҳақидаги хабарни айтяпман. «Ўзбек футболи тарихида биринчи марта» деб ёзишибди. Яъни, ўзбек футболи тарихида биринчи марта «Суперлига, Про-лига, шунингдек, аёллар футболи ва мини-футбол» чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган жамоаларга мукофот пуллари берилади, дейишяпти. «Ўзбек футболи тарихида биринчи марта» эмиш. Очиғи, бу гапга қўшилиш ҳам мумкин, қўшилмаслик ҳам мумкин. Айниқса, ўзбек футболи тарихини соҳанинг ҳозирги раҳбарларидан кўра яхшироқ билсанг, бу ҳақда икки дақиқа кўпроқ гапиргинг келади...