«Реал» сўнгги сонияларда пенальтидан гол уриб «Ювентус»ни мусобақадан чиқариб юборди
Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Реал» – «Ювентус» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу» бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар. Биринчи бўлим 2-дақиқасидаёқ туринликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Сами Хедиранинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Марио Манжукич боши билан Кейлор Навас дарвозасига жойлаб қўйди. Ушбу голдан ўзига келган мадридликлар устунликни ўз қўлларига олишди ва бир нечта хавфли ҳужумлар уюштиришди, бироқ улардан фойдаланиш мезбонларга насиб қилмади...