Ўзбекистон – Кения (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўзбекистонликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва ҳимоячи Достон Турсуновлар иштирок этишди. Равшан Ҳайдаров: "Водийда 2 та ажойиб баҳсга гувоҳи бўлдик. Жамоамиз учун анча фойдали бўлган беллашувларни кузатдик. Мана шундай ўйинларни ташкиллаб берган ЎФА раҳбариятига жамоа номидан раҳмат дейман. Шу қатори бизнинг таклифимизга рад жавобини бермасдан, Ўзбекистонга келган кенияликларга ҳам ўз миннадорчилигимни билдираман. Биринчи марта Африка термаларидан бири билан ўйнадик...