Ўзбекистон Футбол Федерациясининг 2017 йил 19 сентябрдаги «Футбол қандай кўтарамиз?» деган ваъданомасидан: «Федерациянинг янги раҳбарияти олдида зудлик билан ҳал қилинадиган 5 та устувор масала бор. Биринчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийини тайинлашдир. Айни пайтда янги раҳбарият миллий терма жамоага бош мураббий тайинлашда фақат хорижлик мураббийлар номзодини кўриб чиқаётганлигини маълум қиламиз». Ваҳ, «фақат хорижлик мураббий». Октябрь келди, Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев «бир кун»га ижарага олинди...