3 месяца назад
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) дунёнинг энг кучли клубларининг янги рейтингини эълон қилди. ⚽️Мамлакатимиз клублари орасида “Насаф” (Қарши) 88,25 балл жамғарган ҳолда жаҳон рейтингининг 201-қаторида ⚽️Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси 83,75 балл жамғарган ҳолда 221-ўринни эгаллади. 〽️Дунёнинг энг зўр жамоалари рейтингининг биринчи поғонасида УЕФА Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Мадриднинг “Реал” жамоаси бормоқда. Янги рейтингнинг дастлабки ўн бир поғонасини фақат “кўҳна қитъа” жамоалари эгаллади. Улар: “Манчестер Сити” (Англия), “Байер” (Германия), “Аталанта” (Италия), “Боруссия” (Дортмунд, Германия), “Атлетико” (Мадрид, Испания), “Бавария” (Германия), “Барселона” (Испания), “Арсенал” (Англия), “Интер” (Италия) ҳамда ПСЖ (Франция). Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе