3 месяца назад
⚽️ Бугун катта футбол: Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРга қарши майдонга тушади Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичида илк учрашувини КХДР термасига қарши ўтказади. Ўйин бугун, соат 19:00 да “Бунёдкор” стадионида бошланади. Вакилларимиз КХДР термаси билан 11 маротаба ўзаро тўқнаш келган. Мазкур баҳсларда вакилларимиз 7 марта ғалаба қозонган бўлса, 3 дуранг ва 1 маротаба мағлуб бўлган. Эътиборли жиҳати, илк марта 1998 йил ўтган Ўзбекистон – КХДР учрашувида 4:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, сўнгги баҳс 2019 йилда ташкил этилган ва унда ҳам вакилларимиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Статистикадан кўриниб турибдики, барча жиҳатларда Ўзбекистон терма жамоаси устун. Умид қиламизки, жамоамиз жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи илк учрашувида ғалабага эришади ва бу муваффақият сўнгги турга қадар давом этади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
2 месяца назад
#Ана_холос #Футбол Катанес касал бўлиб қолди Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг Эрон ва БАА терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. УФА берган хабарга кўра, бош мураббий Сречко Катанес саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра ушбу йиғинда қатнаша олмайди. Иккита учрашувга жамоани ёрдамчи мураббийлар Алеиш Чех ҳамда Владо Радманович тайёрлашади Каналимизга обуна бўлинг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе