Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Юрий Саркисян 70 ёшга қадам қўйди. Унинг шарафига бағишлаб ўтказилган тадбирдан сўнг Юрий Вазгенович билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. - Ўзбекистонда ёш иқтидорли футболчилар жуда кўп. Фақат улар билан тўғри ишлаш керак. Лекин кўпчиликка улар билан ишлаш қийинчилик туғдиради. Чунки улар ўз вақтларини сарф этишни исташмайди. Мен бутун фаолиятим давомида ёшлар билан ишлаганман. Ҳар йили кузда қишлоқлардан, бутун республика бўйича ёш иқтидорларни кўриб, уларни кузатардим...