ДУШАНБЕДА КУРАШ ОСИЕ ЧЕМПИОНАТИ.2023
Польша нашри Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятларини таҳлил қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиб, мамлакатимиз спорт тарихида янги саҳифа очганидан хабарингиз бор. Айни кунларда омихта таркиб билан океан ортида ўтадиган мундиалга жиддий ҳозирлик кўраётган «оқ бўрилар» (терма жамоамизнинг лақаби) бутун дунё футбол экспертлари ва ОАВ эътиборида турибди. Европанинг энг нуфузли спорт манбаларидан бири — Польшанинг «TVP Sport» портали ҳам вакилларимизнинг тарихий дебют марафони олдидан кенг қамровли таҳлилий мақола эълон қилди...
Ўта ноқулай рақиб Жанубий Корея ҳақида
Бугун, 20 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Биз анъанамизга мувофиқ равишда ўқувчиларимиз эътиборига Жанубий Корея терма жамоаси ҳақидаги маълумотларни келтирамиз.
Жанубий Корея терма жамоаси ўз тарихида 10 мара Жаҳон чемпионатлари финал босқичида иштирок этишга муваффақ бўлган. Корейслар 1986 йилдан бери барча мундиаллар иштирокчиси бўлиб келишмоқда. 2002 йил ўз уйларида ўтган Жаҳон чемпионатида Гус...