Мониторинг ишчи-гуруҳи дастлаб “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Шўртан”, “Машъал”, “Бухоро” ва “Қизилқум” клубларига ташриф буюришди. “ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Таъкидланганидек, ПФЛ мазкур регламент асосида футбол клубларини келаси мавсум учун тайёрлаб боради. Айни пайтда...
Суперлига тақвимининг 31-тур учрашувлари саналарида бир қатор сабаблар туфайли ўзгаришлар юз берди. Жамоаларнинг эгаллаган ўринларидан келиб чиқиб, сўнгги икки тур учрашувларида ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги аввалдан айтиб ўтилганди.
Сўнгги турда қайд этилган натижалар “жон сақлаш” гуруҳидаги вазиятни кескин кўринишга келтирди. Натижада бир-бирига боғлиқ бўлган ўйинлар тақвимда яққол ажралиб қолди. Бунгача 23 ноябрга белгиланган “Қўқон-1912” — “Сўғдиёна” ҳамда 24 ноябрда ўтиши керак бўлган “Насаф” — АГМК баҳсларини энди бир вақтда ўтказиш мантиқлироқдир...