1 год назад
МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.: * * * ИТНИНГ ДЕГАНЛАРИ... Одамга содиқлик мен учун тақдир, Меҳримдек меҳрни топмайди, аниқ. Аммоки бўйнимда бир ботмон занжир, Сув ичар косамнинг тенг ярми синиқ. Дўст деб билганлари сотганда тикка, Яқини душманла турса бир сафда. Мен уни ҳеч қачон қўймайман якка, Отган суягини ғажиб бир ҳафта! Урса ҳам, тепса ҳам, берса ҳам озор, Итлар эгасига вафодор мангу! Ўзининг энг ёмон, ёмонларини, "Ит" деб сўкадиган одамзотда, у! Малика Тавфиқ СИЗ КЕТСАНГИЗ... Сиз кетсангиз, Ўрнингизга келар Баҳор, Келаверар мени йўқлаб такрор-такрор. Сиздек асло вафосизлик қилмайди у, Жилла бўлса соғинади йилда бир бор! Сиз кетсангиз, Шамол келар сочим силаб, Деразамдан кирар тунлар ором тилаб. Кўп омонат экан сизнинг ҳисларингиз, Бир озгина елвизакдан кетган нураб. Сиз кетсангиз, Ошиқ бўлар менга Ёмғир, Бир нарсалар гапиради шивир-шивир. Ҳайрон бўлманг мени унга никоҳласа, Кўз ёшларим ёмғир қилган золим тақдир! Сиз кетсангиз, Қуёш тушиб осмонидан, Бўса олар дилнинг шоир забонидан. Қуёши йўқ деган хабар келар балки, Кимдир биздан кечиб кетган томонидан. Сиз кетсангиз, Тўхтамайди урган юрак, Топилмасми бизгинага бир жон ҳалак, Сизни кимдир биздан ортиқ севарми ё, Бизни кўнгил балки бир кун севса керак! Сиз кетсангиз, Ҳаловатим келар қайтиб, Кўнглим олар яна кимдир шеърлар айтиб. Балки бешта уммон суви озлик қилар, Бахтим кўриб сиз аламдан ёнар пайти! Сиз кетсангиз, Айтинг, кимлар хор бўлади, Бир ёмонга битта яхши бор бўлади! Ўзингизни билаверинг, сиз кетсангиз, Яратганим ўзи бизга ёр бўлади! Малика Тавфиқ * * * Бугун мени хижронинг енгди, Қара, сенсиз кузларга етдим. Бир келмасанг бўлмайди энди, Сени жуда соғиниб кетдим. Хижрон ҳаққин сўрайди тинмай, Бадалига жонимни тутдим. Айроликка бир лаҳза кўнмай, Сени жуда соғиниб кетдим. Кўнглим бийдек дала ўт кетган, Олов ютдим, аланга ютдим. Бугун сабрим сўнгига етган, Сени жуда соғиниб кетдим. Яшаш эмас сенсиз яшамоқ, Дунёсининг бахридан ўтдим. Ўлмай тирик юрибман, бироқ, Сени жуда соғиниб кетдим. Бир сўзимга муштоқларим бор, Мен нотавон бир сени кутдим. Юрак ҳамон урар умидвор, Сени жуда соғиниб кетдим. Малика Тавфиқ * * * Кеча бир оз сарҳуш эдинг сен, Тилинг эмас, сўзларди юрак. Бахтнинг олий даражасида, Оёқларим ўпарди фалак! Изҳорларинг оққан оловдек, Вужудимга кирди куйдириб. Суйдим сени суюклигим деб, Обдон қўйдинг мени суйдириб! Кишанланди оёғу-қўлим, Мен май ичмай айрилдим ҳушдан. Ооо, юрагинг бунчалар сўлим, Уйғонгим йўқ бу ширин тушдан! Кеча бир оз сарҳуш эдинг сен, Гоҳ йиғладинг, гоҳида кулдинг. Оқшом бўйи елкаларимга, Қанот улаш билан банд бўлдинг! Мен улғайдим сас етмас қадар, Осмонлардан баланд ердаман. Маҳкамроқ тут, қуласам агар, Парча-парча бўлиб кетаман! Кеча бир оз сарҳуш эдинг сен... Малика Тавфиқ Тушларимга кирасан бот-бот, Сўнг кунларим бўлар фаромуш. Сен Машриқда кечирсанг ҳаёт, Мен Мағрибда юрурман ҳомуш! Тушларимга кирасан бот-бот, Ағдар-тўнтар қилиб боримни. Сен суймаган ёрла умрбод, Мен ардоқлаб суймас ёримни! Тушларимга кирасан бот-бот, Қадамларинг қилиб ранжида. Тонглар бахтим бўлади барбод. Яна хижрон исканжасида! Тушларимга кирасан бот-бот, Сўнг тумандек тарқайсан яна. Армонларни этганча барбод, Ўнгимда кел бир кечагина... Малика Тавфиқ * * * Менмидим кўнглингда барқ урган чаман, Ва, ё, оёғингда топталган майса? Менингдек йўлингдан тошларни терган, Менингдек аҳдига содиқ топмайсан! Менмидим, ордан ҳам, ғурурдан кечиб, Сенинг мушкулинга чора излаган?! Аччиқ соғинчларнинг бодасин ичиб, Ўзини "сенсираб", сени "сизлаган"? Менмидим, ханжардек сўзларга чидаб, Кўксидан қон оққан, кўзларидан ёш? Менмидим, гуноҳкор болага ўхшаб, Келар жазоларга бераётган дош? Менмидим, сенгина нодондан мудом, Бир қатим меҳрни кутиб толмаган. Азалий қўшиқдек этгану давом, Сени дер кўнглидан кеча олмаган? Менмидим, ҳислари осмондан улкан, Сўрасанг, умрини қилгучи тортиқ? Менмидим, жавоб бер виждонинг билан, Сени яхши кўрган жонидан ортиқ? Билмадинг! Билишни истамадинг ё, Қадримни устидан юрдинг бемалол! Аммо, тугамади ҳали бу Дунё, Мени ҳам севарлар ҳали, эҳтимол! Севгимга ҳиёнат қилган бўлсанг ҳам, Олий бахт тилайман, тилайман иқбол
5 лет назад
Арвохлар учрайдиган мехмонхоналар
Бугунги кунда Американинг Калифорния штатидаги энг кадимий ва хозир хам узининг юксак мартабали мехмонларига хизмат курсатишда давом этаетган Лос Анджелосдаги Голливуд Рузвельт мехмонхонаси 1927 йилнинг 15 май куни очилган. Ушбу мехмонхона курилиши 1926 йилда бошланган булиб у уша пайтда 2 ярим миллион долларга куриб ишга туширилган. Бу пулларни хозирги эквивалент буйича хисобга оладиган булса сал кам 37 миллионга тугри келади. Голливуд Рузвельт мехмонхонасида буни эслаб колинг 1929 йилнинг 16 май куни биринчи Оскар мукофотини топшириш маросими утказилган...