1 год назад
❗️“Андижон SGS” U19 va “Нефтчи” U19 учрашувидаги салбий ҳолат клубда муҳокама қилинди Кеча ижтимоий тармоқларда “Андижон SGS ” У19 ва “Нефтчи” У19 жамоалари ўртасидаги учрашув давомида футболчилар иштирокидаги жанжал ҳамда муштлашув видеолари кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳолат бўйича, “Андижон SGS” матбуот хизмати қуйидаги маълумотни тақдим қилди. “Андижон SGS” – Нефтчи ёшлари учрашуви ҳам дербига мос руҳ остида ўтди. Учрашувнинг 35-дақиқасида футболчилар майдонда қизиққонлик қилдилар. Андижон футболчиси Бекзод Сулаймонов жамоасининг мағлубиятга учраб турган пайтида ўзини қўлга ола билмади ва асабийлаша бошлади. Натижада ҳар икки жамоа ўртасида жанжал келиб чиқди. Жамоа футболчиларининг ушбу вазиятдаги ҳаракатларини қоралайди. Мазкур ҳолат бўйича клуб раҳбарияти тезкор йиғилиш ўтказиб, спортчига ҳос бўлмаган харакатлар билан ўзини “кўрсатган” футболчилар билан суҳбат ўтказди. Албатта, уларга қатъий жазо қўлланади. Ҳар икки жамоадан ҳеч бир футболчи оғир жароҳат олмаган. Ўйиндан кейин мураббийлар ва футболчилар ўзаро қўл ташашиб, бир бирларига келгуси ўйинларда омад тилаб, дўстона равишда хайрлашди. Учрашув регламент талабларига мос равишда ўтказилди. “Нефтчи” У-19 жамоаси учрашувдан сўнг стадионнинг ўзида ғалабани хурсандчилик билан нишонлаб майдонни тарк этишди”. Обуна бўлинг👉 @Fargona24
1 год назад
🎬 Фарғонадаги учрашувда «Нефтчи»нинг «Андижон» дарвозасига киритган ушбу голи ўйиндан ташқари ҳолат дея баҳоланиб, инобатга олинмади😳 Чемпионлик учун курашаётган «Нефтчи» муҳим очколарни йўқотиб, 18-турдан кейин 2-ўринга кўтарила олмади. 🔴 Нефтчи - Андижон - 0:0 (Фарғона 24 каналига қўшилинг👇) ➥ https://telegram.me/+GxZBoxbNtrhlNWRi