10 апрель – ўзбек романчилигининг асосчиси, публицист, ҳажв устаси, тилшунос ва таржимон Абдулла Қодирий (1894-1938) туғилган кун
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦 10 апрель – ўзбек романчилигининг асосчиси, публицист, ҳажв устаси, тилшунос ва таржимон Абдулла Қодирий (1894-1938) туғилган кун. 1937 йил 31 декабрда Абдулла Қодирий «Оллоҳга минг қатла шукрлар бўлсинки, янги йилни бола-чақаларим билан кўрадиган бўлдим», деб Самарқанд дарвозадаги хонадонида норин тўғраб ўтирганида кутилмаганда НКВД (Ички ишлар халқ комиссариати) изқуварлари келиб, уни олиб кетишди. Абдулла Қодирий 1938 йилни НКВД зиндонида маҳбуслик либосида кутиб олди...