Юлдузлар “Бажранги оғажон” фильми ҳақида
Анил Капур: — Фақат Салмон Хон энг чуқур туйғуларингизга таъсир қилиши, бироқ шу билан бирга умид ва қувонч уйғотиши мумкин. “Бажранги оғажон” — унинг энг яхши фильми. Прити Зинта: — “Бажранги оғажон” фильми жуда ёқди ва таъсирлантирди. Бу фильмга продюсерлик қилгани учун Салмон билан жуда фахрланаман, чунки бу фильм чиндан ҳам қувноқ, масъум, чиройли ва таъсирли. Кабир Хон — саноатимиздаги энг яхши режиссёрлардан бири. Кичкина қизча, Карина, Наваз, фильмнинг бутун жамоаси — ажойиб. Бу мен учун Салмон Хон иштирокидаги энг яхши фильм...