Бодом гули
Эрта тонг шамоли уйқумни бузди, Чорлайди ажиб ҳис кўча томонга. Чиқдиму ҳайратдан тилим лол қотди, Ажабман, февралда бодом гуллабди. Тикилдим ўтириб бодом томонга, Ҳаёлим кетиб тез ажиб бир ўйга. Умидвордир оддий бодом гули ҳам, Энтикиб кўз тикар асаларига...