1 год назад
МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.:
Ошиқлик бу жоннинг ширин озори, Бу битта умрнинг бешинчи фасли. Дунё ошиқларга ҳеч нарса эмас, Ошиқлар дунёга тиргаклар асли! Қалбларни қалбларга уларли кўприк, Юракдан юракка ўтиб борар йўл. Бу ўша илк бўса мисоли ҳадик, Бу ўша чамбарчас бўлган икки қўл! Ошиқлик жавоби топилмас савол, Ошиқлик елкадан чиққан қўш қанот. Унинг исми соғинч, шарифи висол, Отаси Тақдиру, онаси Ҳаёт! Ошиқлик улғаймоқ осмонлар қадар, Ошиқлик Аллоҳдан берилган неъмат, Бир ўтдир кирувчи жонинга қадар, Ҳамма ҳам мушарраф бўлмас саодат...
1 год назад
☀️ ДЎСТЛАРИНГ БЎЛСИН Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда. Майли, каму кўстларинг бўлсин. Лек кўрганда шод, кўрмаганда Соғингувчи дўстларинг бўлсин. Уларга дил тўла ҳимматинг, Меҳр тўла кўзларинг бўлсин. Қайдасан, деб, бузиб хилватинг, Босиб келар дўстларинг бўлсин. Севин, улар тегса жонингга, Ишдан қўйса кул, яйра, кулдир. Келмай қўйса биров ёнингга Дунё охир бўлгани шулдир. Энг яқин дўстларга юборамиз (Фарғона 24 каналига қўшилинг👇) ➥ https://telegram.me/+LoWNAfX7elUyMDgy