2 года назад
ВАТАН МАДҲИЯСИ
🇸🇱        **** Шоирман.Қаламим қўлимда Ватан, Юрагимда Ватан,кўнглимда Ватан. Илҳом бахш этару дилдан ғам кетар, Жудаям кўркамда сўлимда Ватан. Тарихнинг бир куни минг китоб бўлар, Синчиклаб ўргансанг ундан кўп бўлар, Охири нурафшон бир офтоб бўлар Бахтиёрлик берар йўлимда Ватан. Яхши таъссурот бор завқ ҳаяжон бор, Шукуҳли кун бордир шараф ва шон бор, Мустаҳкам эътиқод метин имон бор, Ишончли қўлларда,элимда Ватан. Ойбарчин ҳаёси қизларимда бор, Табассум мамнунлик,юзларимда бор, Алпомиш бизлардан бўлди миннатдор, Бордир шойи белбоғ белимда Ватан...