2 года назад
ОТА БОЛА ШОИРЛАР!..
~~~~~С И Й Р А Т~~~~ Ҳаким ЗОКИР   Одатда ота-бола бирйӯла шеърият йӯлидан йӯналувчи шоирлар унчалик кӯп учрамайди. Мен номлаётган ота-болалар эса ҳамқишлоқларим. Ота - Шукруллахон Авлиёзода (руҳлари шод бӯлсин) Қирғизистоннинг Лайлак ноҳияси Тагоб қишлоғидан Тожикистоннинг Хужанд ноҳияси Овчиқалъача қишлоғига оиласи билан кӯчиб келади, қишлоқдаги 37-ӯрта мактабда китобхоначи, ӯзбек тили ва адабиёти ӯқитувчиси вазифаларида то нафақага чиққунча фаолият юритади.   Шоир мактабдаги адабиёт тӯгарагига раҳбарлик қилар, ёшларни ижодкорликка даъват этарди...