540 читали · 7 лет назад
Судья Нилуфар Усмонова, кетгиси келаётган норози одам ва «ўзгаришлар шамоли»
Кетгиси келаётган инсонни куч билан ушлаб туришдан фойда йўқ. Ўзини бир ерда ноқулай ҳис қилаётган, ўша ердан кетгиси келаётган одамнинг тўрт томони қибла — хоҳлаган жойига кетаверсин. Уни тушуниш керак — у Президент порталига ёзиб, «уй бердингиз, раҳмат, энди машина ҳам беринг!» деб талаб қўяётган текинхўр эмас, «Арча-кўчадаги мойкани менга олиб берсангиз, мен ҳам бир бойисам», деб алаҳсираётгани ҳам йўқ. У бор-йўғи нимадандир норози, ўзини нимадир сабабларга кўра бу ерда ноқулай ҳис қиляпти, шунинг учун кетгиси келяпти. Уни ношукрликда айблаш, унга зўр бериб ватан туйғусидан дарс ўтиш ҳам ўринсиз...