Malika Ravshanova- Bu mening onam (Concert version)
МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.:
Ошиқлик бу жоннинг ширин озори, Бу битта умрнинг бешинчи фасли. Дунё ошиқларга ҳеч нарса эмас, Ошиқлар дунёга тиргаклар асли! Қалбларни қалбларга уларли кўприк, Юракдан юракка ўтиб борар йўл. Бу ўша илк бўса мисоли ҳадик, Бу ўша чамбарчас бўлган икки қўл! Ошиқлик жавоби топилмас савол, Ошиқлик елкадан чиққан қўш қанот. Унинг исми соғинч, шарифи висол, Отаси Тақдиру, онаси Ҳаёт! Ошиқлик улғаймоқ осмонлар қадар, Ошиқлик Аллоҳдан берилган неъмат, Бир ўтдир кирувчи жонинга қадар, Ҳамма ҳам мушарраф бўлмас саодат...
Назм Гулшани
МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.: Тушларимга кирасан бот-бот, Сўнг кунларим бўлар фаромуш. Сен Машриқда кечирсанг ҳаёт, Мен Мағрибда юрурман ҳомуш! Тушларимга кирасан бот-бот, Ағдар-тўнтар қилиб боримни. Сен суймаган ёрла умрбод, Мен ардоқлаб суймас ёримни! Тушларимга кирасан бот-бот, Қадамларинг қилиб ранжида. Тонглар бахтим бўлади барбод. Яна хижрон исканжасида! Тушларимга кирасан бот-бот, Сўнг тумандек тарқайсан яна. Армонларни этганча барбод, Ўнгимда кел бир кечагина... Малика Тавфиқ * * * Менмидим кўнглингда...