1 год назад
ЁШЛИК ШЕЪРЛАРИ
Рауф Парфи *** Кундуз ўйга чўмар. Тун яқин. Осмон янглиғ оқшом шарпаси — Олис уфқ сўнгида ёрқин Куннинг қизил шоҳи пардаси. Кечки қуёш турмаклар сочин, Жозибали бўлар эртага! Ана кўк ҳам маржонлар сочди — Кенгликларнинг мовий эртагин. Далаларда эсар шаббода, Эгилади нозик чучмома, Ялпизларнинг баргидан шода – Шода шудринг жимгина томар. Жозибали бўлар эртага. Севги фасли асл ва бедоғ. Кумуш ҳаволардан ўртиги Гўзаллиги билан яшнар тоғ… 1958 ОЙДИНЛИК Кундай ёруғ, тундай қора Экан кўзларинг. Усмон НОСИР 1...