2 года назад
МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.:
Ошиқлик бу жоннинг ширин озори, Бу битта умрнинг бешинчи фасли. Дунё ошиқларга ҳеч нарса эмас, Ошиқлар дунёга тиргаклар асли! Қалбларни қалбларга уларли кўприк, Юракдан юракка ўтиб борар йўл. Бу ўша илк бўса мисоли ҳадик, Бу ўша чамбарчас бўлган икки қўл! Ошиқлик жавоби топилмас савол, Ошиқлик елкадан чиққан қўш қанот. Унинг исми соғинч, шарифи висол, Отаси Тақдиру, онаси Ҳаёт! Ошиқлик улғаймоқ осмонлар қадар, Ошиқлик Аллоҳдан берилган неъмат, Бир ўтдир кирувчи жонинга қадар, Ҳамма ҳам мушарраф бўлмас саодат...
2 года назад
Дунё ташвиши
Шеър муаллифи: мансуржон Хӯжаев *** Қўйинг дунё ташвишларини,  Тингланг булбул ноласин бир дам,  Унутинг дунёнинг ёз - қишларини,  Дунёга бир марта келади одам...  Осмонга боқинг, юлдузлар гўзал,  Тонгларда тотиб кўрингиз, шабнам.  Ҳаёт шундай бўлган абадул - азал,  Дунёга бир марта келади одам... Атиргулни ҳидланг, қандай нафис ис,  Дунёнинг асли, асли бири кам,  Ёнингизда юрсин, муҳаббатдек ҳис,  Дунёга бир марта келади одам...