Бу воқеани менга бир танишим сўзлаб берди ва, агар жоиз топсам, ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишимни сўради. “Ўсмирлик давримда бошим қаттиқ оғрийдиган бўлиб қолди. Аввалига бунга ортиқча эътибор бермадим, дори ичиб юрдим, ўтиб кетар деб ўйладим. Лекин бошим жуда қаттиқ оғрирди, чидаш қийин бўларди. Шундан сўнг шифокор кўригига бормасам бўлмаслигини тушундим. Ҳар хил текширувлардан ўтдим, таҳлиллар топширдим. Аммо ҳеч қандай касаллик чиқмади. Жуда кўп шифокорларга бордим, тайинли ташхис қўйишолмади...