«Sulton Tex Group» Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев ва Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевни судга берди
Қарши туманида пахта етиштириш кластери билан шуғулланувчи «Sulton Tex Group» хусусий корхонаси Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаевлар устидан Қибрай туман маъмурий судига шикоят аризаси киритди. «Sulton Tex Group» хусусий корхонаси ва Қарши туман ҳокимлиги ўртасидаги низо ҳамон давом этмоқда. Маълум бўлишича, «Sulton Tex Group» хусусий корхонаси Қибрай туман маъмурий судига Бош вазирнинг аграр ва озиқ овқат соҳаларини...