7 лет назад
Бу йилги тест синовлари қандай ўтказилиши ҳақида маълумот берилди
Таълим соҳасига бағишланган онлайн мулоқот давом этмоқда. Маълумки, жорий йил Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қандай тартибда ташкил этилиши ҳақида билишни истаган фуқаролардан ҳар хил саволлар келиб тушмоқда. Қуйида Адлия вазирлиги бу йилги имтиҳонларни ташкил этиш жараёни ҳақида маълумот беради. 2018 йил 3 апрелда “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинган. Қарорга кўра, бу йилдан абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларни топшириш муддати ўзгарган...
7 лет назад
Ҳафтанинг яхши ва ёмон хабари
Олдиндан айтиб қўяй – сиз бу икки хабардан бохабарсиз, шунинг учун қуйидаги фикрларни шахсий муносабат сифатида қабул қилинг. Мутолаани нисбатан яхшироқ кайфият билан якунлаш учун, келинг, гапни ёмон хабардан бошлаймиз. Фақат монополия бекор бўлди, қолгани ўз ҳолича қолди. Юридик шахс номидаги машинани ҳайдаётган жамики ўзбекистонлик энди ҳар икки йилда бир малака ошириши ва ёнида малакаси ошиб қолгани ҳақидаги бир парча қоғозни олиб юриши шарт. Ҳукуматнинг сентабрдаги қарори малака ошириш ҳуқуқини...