704 читали · 6 лет назад
Русийзабон миллатдошларим мени «миллатчи» деб ҳақоратлашларига рози эмасман
Қўйган сарлавҳаси учун мен «Репост.уз»ни ёмонлагим йўқ — рус тилида фаолият кўрсатадиган аксарият фейк-ньюс организейшнларга хос сарлавҳа. Бош вазир айнан шундай демаганини ҳисобга олсак, албатта, унчалик ҳам яхши эмас. Лекин қўпол хато дейишга ҳам тил бормайди: бош вазир сўнгги йилларда инглиз тилига эътибор кучайтирилгани ҳолда бошқа тиллар, жумладан, француз, немис тилига эътибор сусайганини айтган. Сўнг вилоятларда рус тили ўқитувчилари етишмаслигини ҳам муаммо сифатида келтирган. Кўриб турибсиз, Абдулла Арипов айнан: «Инглиз тилига эътибор қаратиб, рус тилини вапше унутвордик», демаган....
«Ўзбек футболи тарихида биринчи марта». Йўғе?
Ўзбекистон футбол АССОЦИАЦИЯСИ сайтидаги хабарни кўрдингизми? Мукофот пуллари ҳақидаги хабарни айтяпман. «Ўзбек футболи тарихида биринчи марта» деб ёзишибди. Яъни, ўзбек футболи тарихида биринчи марта «Суперлига, Про-лига, шунингдек, аёллар футболи ва мини-футбол» чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган жамоаларга мукофот пуллари берилади, дейишяпти. «Ўзбек футболи тарихида биринчи марта» эмиш. Очиғи, бу гапга қўшилиш ҳам мумкин, қўшилмаслик ҳам мумкин. Айниқса, ўзбек футболи тарихини соҳанинг ҳозирги раҳбарларидан кўра яхшироқ билсанг, бу ҳақда икки дақиқа кўпроқ гапиргинг келади...