1 год назад
​​#Биласизми 🤔 НОЯБРДА ҚАНДАЙ САНАЛАР НИШОНЛАНАДИ? 🗓 БАЙРАМЛАР: ➖🏢 4 ноябрь — Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил топган кун Жорий йилда 1943 йилдан буён фаолият юритаётган Академиянинг 80 йиллиги кенг нишонланади. ➖🛜 8 ноябрь — Бутунжаҳон Wi-Fiсиз кун Асосий мақсад симсиз технологиялар билан боғлиқ турли хавфларга жамоатчилик эътиборини қаратишдир. ➖🇺🇿 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни. ➖🏥 12 ноябрь — Ўзбекистон тиббиёт ходимлари куни Ушбу байрам 2006 йилдан буён ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида анъанавий тарзда нишонланади. ➖🇺🇳 16 ноябрь — ЮНЕСКО ташкил топган кун БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, 1945 йил 16 ноябрда тузилган. 1946 йил 4 ноябрдан ташкилот Низоми кучга кирган. ➖🇺🇿 18 ноябрь — Давлат байроғи куни 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун қабул қилинган. ➖🇺🇳 25 ноябрь — Бутунжаҳон аёлларга қарши зўравонликка барҳам бериш куни Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш мақсадида БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилдаги резолюцияси билан белгиланган. ➖🌐 30 ноябрь — Халқаро ахборотни ҳимоя қилиш куни 1988 йилдан буён нишонланадиган сананинг мақсади фойдаланувчиларга ўз қурилмаларини зарарли ахборотлардан ҳимоя қилишни эслатиб қўйишдир. 🔰 ТАВАЛЛУДЛАР: ➖ 2 ноябрь — Шохруҳ Хон. Мегаюлдуз ҳисобланган ҳинд актёри 1965 йилда Нью-Деҳли шаҳрида туғилган. ➖ 4 ноябрь — Рашод Нури Гунтекин. Турк ёзувчисининг "Чолиқуши", "Хиноли қор", "Оқшом қуёши", "Муҳаббат симфонияси", "Оташ кечаси", "Яшил кеча", "Қон даъвоси" каби асарлари ўзбек тилига ўгирилган. ➖ 6 ноябрь — Шароф Рашидов. Давлат ва жамоат арбоби, атоқли ёзувчи ва шоир. Ўзбекистоннинг 1959-1983 йиллардаги раҳбари. ➖ 8 ноябрь — Михаил Ломоносов. Рус табиатшунос олими, рус адабий тилининг асосчиси, шоир, рассом ва тарихчи. ➖ 9 ноябрь — Иван Тургенев. Ўзбек китобхонлари орасида "Оталар ва болалар", "Овчининг мактублари", "Муму" каби асарлари машҳур. ➖ 11 ноябрь — Фёдор Достоевский. "Жиноят ва жазо", "Телба", "Ака-ука Карамазовлар", "Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар", "Ўлик уйдан мактублар" сингари 20 га яқин асарлари таржима қилинган. ➖13 ноябрь — Усмон Носир. ХХ аср 30-йилларининг бошида ўзбек шеъриятига янги оқим олиб кирган. Шоир, таржимон ва драматург сифатида шуҳрат қозонган. ➖15 ноябрь — Насиба Абдуллаева. 62 ёшни қарши олаётган санъаткор Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти унвонлари соҳибаси. ➖ 28 ноябрь — Стефан Цвейг. Австриялик ёзувчининг "Номаълум аёл мактуби" новелласи шуҳрат қозонган. ➖ 30 ноябрь — Жонатан Свифт. 1667 йилда туғилган ирландиялик ёзувчи ва жамоат арбоби "Гулливернинг саёҳатлари" романи орқали бутун дунёга машҳур бўлган. ➖ 30 ноябрь — Уинстон Черчилль. 9 йил давомида Буюк Британия бош вазири бўлган. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби.
06:44
1,0×
00:00/06:44
323 тыс смотрели · 3 года назад
2047 читали · 3 года назад
Табасаранский язык: почему он занесен в Книгу рекордов Гиннеса
Табасараны – один из самых уникальных народов, проживающих на территории России. И дело не только в численности табасаранов, но и в их культуре, а главное – языке. Последний вообще был внесен в Книгу рекордов Гиннеса. Столько падежей, сколько имеется в табасаранском, нет, пожалуй, ни в одном другом языке мира. Кто такие табасараны? Как пишет в своей книге «Табасаранцы. История, культура, традиции», Габибат Азизова, табасараны (или табасаранцы, или табарсаланы, или таваспары) являются одним из самых древних коренных народов Дагестана...