12 подписчиков
Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри — Қирғизистоннинг энг кекса профессионал театри, Марказий Осиёнинг энг кекса театрлари ичида иккинчи. Театр тарихи 1914 йили Раҳмонберди Мадазимов раҳбарлигида Ўш шаҳрида рус-тузем мактаби ўқитувчиси Болтиҳожи Султонов билан биргаликда театр тўгараги ташкил этилган[1][2]. 1918 йили Мирзо Раҳмонберди ҳожи Муҳаммадаъзим аълам ўғли (Мадазимов) раҳбарлигида Иброҳим Мусабоев, Бекназар Назаров, Жўрахон Зайнобиддинов, Назирхон Камолов], Абдурашид Эшонхонов, А...