Найти в Дзене
#Мутолаа
Лочин Бир куни қиролга лочин боласини совға қилишди. Қиролнинг қушбоқари уни катта қилди, аммо ҳеч учишга ўргатолмади. Лочин полапонлигида ўтирган дарахт шохини тарк этишни асло хоҳламасди. Қушбоқар қиролга лочин устидан арз қилиб, уни асло учишга ўргатолмаётганини, ҳаттоки емишни ҳам қуш ўтирган шохга қўйишга мажбур бўлаётганини айтди. Қирол жарчи орқали лочинни учишга мажбур қиладиган одам топишни эълон қилди ва эрталаб қуш боғ устида парвоз қилиб юрганини кўрди. – Бу мўъжизанинг муаллифини олдимга келтиринглар! – деди қирол...
1 час назад
Жиззахда суюлтирилган газ тарқатишда “Face ID” тизими жорий этилди
Хусусан, Бахмал тумани тоғли ҳудудларида суюлтирилган газ баллонларини етказиб беришда хужжатлаштириш ишлари замонавий Face ID тизими орқали амалга оширилмоқда. Бу эса жараённинг тезкор, аниқ ва шаффоф бўлишини таъминлаяпти...
2 часа назад
Исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун маъқулланди
Сенатда «Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди. ☑️Қонунга мувофиқ: ▪️исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия тури жорий этилади; ▪️банкларга тўлиқ исломий банк сифатида ёки анъанавий ва исломий банк хизматларини биргаликда кўрсатиш имконияти берилади; ▪️Марказий банк ва тегишли банкларда Исломий молия кенгашлари ташкил этилади; ▪️Солиқ кодексига исломий молия операциялари бўйича алоҳида солиқ тартиби киритилади, айрим операциялар ҚҚСдан озод этилади...
2 часа назад
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Энди фоторадарлар қоидабузарлик аниқласа, 1 ой муддатда жазо қўлланади 📝 Қонунга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати белгиланди. Жумладан: - хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик; - транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш; - белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш; - тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар...
3 часа назад
Кеча Бирлашган Aраб Aмирликлари пойтахти Aбу-Даби шаҳрида Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб
ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тақдирлаш маросими иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. Унда давлатимиз раҳбари мукофотга сазовор бўлган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Aлиев ва Aрманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни табриклади. "Сиёсий етакчиларнинг узоқ давом этган можарони оқилона ҳал этиш, тинчликка эришиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлари, ҳеч шубҳасиз, ушбу нуфузли мукофотга ҳақли равишда муносибдир", - деди давлатимиз раҳбари...
3 часа назад
Если нравится — подпишитесь
Так вы не пропустите новые публикации этого канала