Найти в Дзене
“Қирол шеър” (“The Lion Kin”) мультфильмининг режиссёри Роб Минкофф Ўзбекистонда миллий қаҳрамонлар, тарих ва қадриятларга асосланган йирик
тўлиқ метражли анимацион фильм яратиши мумкин экан. Бу ҳақда Болалар контентини ривожлантириш маркази директори Жаҳонгир Аҳмедовнинг АҚШга ташрифи чоғида муҳокама қилинган. Роб Минкофф ўз тажрибаси ва профессионал кўникмаларини ўзбекистонлик ижодкорлар билан бўлишишга, шунингдек, ҳамкорлик бўйича музокараларнинг якуний босқичига киришишга тайёр эканини маълум қилган. Лойиҳа номи ва асосий тафсилотлар яқин кунларда расман эълон қилиниши кутиляпти...
1 час назад
ФЕВРАЛЬ
Февраль тўлғоғида кўчкиланар вақт, Кўпчиган тупроқда ёзилар ғижим. Куртаклар бўртиғи замҳарир карахт, Ҳали уйғонмаган табассумлар жим. Кулранг кенгликларда кезаётган қиш, Гулранг ёқаликлар тўқир уфқда. Кункай соҳиллардан бошланган юриш, Кўксингни тўлдирар бир алвон ишққа. Тонглар тўлғоғида иззиллайди вақт, Юрак пучмоғидек туксиз бир маъво...
1 час назад
#Мутолаа
Бир дона олма... Одил хукмдор ҳарбий юришларининг бирида яқиндагина олмазор боғдан ўтган қўшинини синаб кўрмоқчи бўлибди. Ярим кечаси вазирларини чақириб, уларга: -  Шу пайтда кўнглим олма тусаб қолди. Аскарлар боғдан  ўтаётиб, балки олмадан олишгандир. Менга  бир дона  кифоя, - дебди. Ясовуллар бутун қўшиндан қидиришибди, аммо бир дона ҳам олма топилмабди. Вазирлар таассуб билан султон олдига киришиб: - Бир дона ҳам олма тополмадик, бизни маъзур тутинг, - дейишибди...
17 часов назад
Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жадаллаштирилади
Президент қарорига кўра, қуйидагилар Жиззах вилоятини 2026–2027 йилларда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди: - ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми йиллик ўртача 8,5 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 13,2 фоизга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 4,6 фоизга ўсишини таъминлаш; - 2026 йилда ишсизлик даражасини 3 фоизга ва камбағаллик даражасини 2,8 фоизга тушириш, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Зомин ва Зафаробод туманларини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш; - Бахмал,...
18 часов назад
Соат 15.38 да Жиззахнинг Бахмал тумани 10 км чуқурлигида эпицентрида қарийиб 4 магнитуда бўлган кучсиз зилзила кузатилди
Унинг кучи Жиззах ва Самарқанд вилояти айрим туманларида 2—3 баллгача сезилган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
18 часов назад
Если нравится — подпишитесь
Так вы не пропустите новые публикации этого канала