“Қирол шеър” (“The Lion Kin”) мультфильмининг режиссёри Роб Минкофф Ўзбекистонда миллий қаҳрамонлар, тарих ва қадриятларга асосланган йирик
тўлиқ метражли анимацион фильм яратиши мумкин экан. Бу ҳақда Болалар контентини ривожлантириш маркази директори Жаҳонгир Аҳмедовнинг АҚШга ташрифи чоғида муҳокама қилинган. Роб Минкофф ўз тажрибаси ва профессионал кўникмаларини ўзбекистонлик ижодкорлар билан бўлишишга, шунингдек, ҳамкорлик бўйича музокараларнинг якуний босқичига киришишга тайёр эканини маълум қилган. Лойиҳа номи ва асосий тафсилотлар яқин кунларда расман эълон қилиниши кутиляпти...