Форишликлар 27 январни хушхабар билан бошлашди
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Milliytanlov.uz платформасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши маданият маркази” танловида Фориш тумани маданият маркази ғолиб деб топилди. Марказ раҳбари Маҳмуд Норқозоқов 35 мингдан зиёд овоз тўплаб, 180 та туман ичида пешқадам бўлди. Ғолибларни тақдирлаш маросими тез кунда пойтахтимизда бўлиб ўтади...