Президентимиз йиғилишда мавжуд имкониятларни ишга солиш бўйича ҳокимлар ва “маҳалла еттилиги”га методик билим ва тажриба етишмаётгани
, масъул вазирлик ва идоралар эса уларга кўмаклашмаётганини кўрсатиб ўтди. Арнасойда чорвачилик, Шўрчида банан етиштириш, Қувада анорчилик, Бўстонлиқда асаларичилик бўйича аҳоли ва тадбиркорлар яратган тажрибалар шундай ихтисослашувга эга бошқа туманлар учун яхши намуна бўла олиши, лекин бундан унумли фойдаланилмаётгани қайд этилди...