Дўстлик туманида Тадбиркор аёллар маркази фойдаланишга топширилди
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йилдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Республика бюджетидан 1,5 млрд сўм маблағ эвазига "Тадбиркор аёллар маркази" бунёд этилди. Марказ замонавий талабларга жавоб берувчи махсус жиҳозлар билан таъминланди...