Жиззахда табиий газдан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчилар фош этилди
“Ҳудудгаз Жиззах” ГТФ тузилмалари, газ таъминоти бўлими ходимлари, ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтган рейдларда қуйидагилар аниқланди: 🔎Жиззах шаҳри “Оққўрғонлик” МФЙда яшовчи С. З. газ ҳисоблаш ускунасидан ташқари резина шланг орқали газ тармоғига уланиб, “зангори ёқилғи”дан қонунга хилоф фойдаланиб келаётган экан. Унга 180 млн 286 минг сўм жарима белгиланди. 🔎Ғаллаорол тумани “Оқтош” ҚФЙда яшовчи фуқаро А. С. ўз уйида рудадан рангли металларни ажратиш учун қўлбола ёндиргич орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланди. Ҳолат бўйича 378 млн 777 минг сўмлик зарар ҳисобланди...